Слушать MP3 музыку
онлайн и бесплатно

23:36
Сени қумсаб кўкда нигоҳим,
Ахтараман юлдуз кўзларинг.
Лабларимда пичирлаб оҳим
Такрорлайди сўнги сўзларинг.

"Мен бошқаман, сиз энди бошқа"...
Оҳ қанчалар оғир бу сўзлар,
Тик боқолмай ёмғирли ёшда,
Ошкор қилар ёлғонди кўзлар

Унутмайман, унутолмайман,
Чўксам ҳамки ғамлар қўйнига
Мен шундайман, ўзгаролмайман,
Тирмашганча илинж бўйнига.

Осмонингга олиб кет мени,
Тупроқ узра қўнолмаябман.
Айт, қандайин унутай сени,
Сенсизликга кўнолмаябман

Майли мен ҳам бўлай бағритош,
Майли қалбим оловда ёнсин.
Кўзларимда тўхтаб аччиқ ёш,
Ёнгинангда кўксим тин олсин

Осмонингга олиб кет жоним
Чақмоқ бўлиб ёнайин минг бор,
Нимталанар жисмимда борим,
Яшолмайман, сенсиз замин тор..!!!!
Просмотров: 922 | Добавил: SONE | Рейтинг: 3.0/2