Слушать MP3 музыку
онлайн и бесплатно

07:03
Испания кубоги. Финал. «Барселона» мавсумни «олтин дубл» билан якунлади
Ўта асабий ва ўта мураккаб кечган Испания кубоги финалида "Барселона" "Севилья"ни мағлуб этди ва совринни ўзида сақлаб қолди.
Унаи Эмери жамоаси ўйинни анча дадил бошлади, рақибга нисбатан юқори прессинг қўллаб, "кўк-анорранглилар"га хавфли ҳужум қилиш имкониятини бермади.
Ўйиннинг 36-дақиқасида "Барселона" бир киши кам бўлиб қолди. Дарвозабон етказиб берган узатмани "Севилья" футболчиларидан бири бош билан уриши натижасида Гамейро дарвозабони билан яккама-якка вазиятга чиқиб бораётганида Маскерано уни формасидан тортиб йиқитди. Ҳакам Хавьерга тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатди. Жарима майдончаси ярим айланаси ичидан йўлланган жарима зарбаси хавфли бўлди. Тер Штеген тўпни дарвоза юқорисига кўтариб юборди.
Иккинчи бўлимни "Севилья" фаол бошлади. "Барселона" рақибнинг тўпни назорат қилишига қўйиб бериб, ўзи ҳимояга ўтди. 50-дақиқада Банега кутилмаганда жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Тўп Пикенинг оёғидан ўз йўналишини бироз ўзгартирди ва устунга тегиб қайтди.
Иккинчи 45 дақиқаликда каталонияликлар тўлиқ ҳимояланишди, устунлик андалусияликлар томонида бўлди. Улар яратилган бир нечта имкониятлардан фойдалана олишмади. Асосий вақтга қўшиб берилган дақиқаларда эса "кўк-анорранглилар" қарши ҳужум ташкил қилишди ва майдондаги футболчилар сонини тенглаштиришди. Мессининг узатмасидан кейин Неймар бирга бир вазиятга чиқаётганида Эвер Банега бразилиялик ҳужумчини ортдан тепиб йиқитди ва қизил карточка олди. Жарима майдончаси чизиғи олдидан Месси йўллаган зарбани Серхио Рико дарвоза юқорисига кўтариб юборди.
Руҳий ва жисмоний ("Севилья" 4 кун олдин Европа лигаси финалида ўйнаганди) жиҳатдан устунликка эга бўлган "Барселона" қўшимча бўлимларни бошқача кайфиятда ўтказди. Улар тез орада ўз имкониятларидан фойдаланишди. Месси майдон марказидан узатма берди ва Альба чап қанотдан етиб келиб, дарвозабон майдончаси бурчагидан унчалик кучли бўлмаган зарба берди. Тўп олис устун ёнидан тўрга тушди.
Шундан кейин "Севилья" посбони Серхио Рико камида 2 марта жамоасини мураккаб вазиятларда қутқаришга муваффақ бўлди. Тўртинчи бўлимда Унаи Эмери шогирдлари таваккал қилиб олдинга боришди, аммо уларга жисмоний куч етишмади. Боз устига, қўшимча бўлимларга қўшиб берилган дақиқаларда "Барса" иккинчи голни урди. Мессининг узатмасидан кейин Неймар бирга-бир вазиятда дарвозани ишғол қилди!
Шу тариқа, "Барселона" мавсумни "олтин дубл" билан якунланди. Каталониялик ўз тарихларида 28-маротаба Кубокни қўлга киритишди.
Испания кубоги, финал, соат 00:30
"БАРСЕЛОНА" - "СЕВИЛЬЯ" - 2:0. Асосий вақт - 0:0. Қўшимча бўлимлар — 2:0
Голлар: 1:0 – 97 Альба, 2:0 — 120+2 Неймар
Барселона – тер Штеген, Пике, Альба, Дани Алвес, Бускетс, Ракитич (Матье, 46), Маскерано, Иньеста, Неймар, Месси, Суарес (Рафинья, 57).
Севилья – Рико, Коке, Рами, Эскудеро, Каррису, Банега, Иборра (Льоренте, 105), Витоло, Крыховяк, Мариано (Коноплянка, 80), Гамейро.
Огоҳлантиришлар: Рами (73), Витоло (75), Альба (87), Неймар (89), Иньеста (90), Дани Алвес (90), Иборра (90), Крыховяк (92), Коноплянка (102), Эскудеро (104), Гамейро (114).
Четлатишлар: Маскерано (36), Банега (90), Каррису (120+1)
Просмотров: 862 | Добавил: Anonymous | Рейтинг: 3.0/3