Слушать MP3 музыку
онлайн и бесплатно

21:58
Замон ривожланди, фикрлар юксак,
Ахборот асри бу, алоқа асри.
Ажойиб холат бу, бир қараб кўрсак,
Мухаббатга уни урди-я, касри.
Энди учрашмайди йигит билан қиз,
Энди бўшаб қолди, фаввора олди,
Мухаббат ифорин таратган ялпиз,
Бир етим бўлди-да, кўчада қолди.
Гул тутиб, ёр кутиб йигит турмайди,
Бир дунё ноз билан келмайди қиз ҳам,
Кўз кўзга тушмайди, қизлар кулмайди,
Интернетга кирар, келса уша дам.
Мухаббат эскилик сарқити бўлди,
«Оммавий маданият» келди ёшларга,
Ҳар бир телефонга расмлар тўлди,
Мухаббат сиғарми энди бошларга?
Ох, бу бошлар нималарга қодир?
Кўрсатиб қўяди ҳали ҳаммаси,
Ҳечам топилмайди, бу бошлар нодир,
Фақат тоғорасиз қолди аммаси.
Телефон ғалаба қилди бизларда,
Энди мухаббат ҳам у билан бўлар.
Йигитда телефон, телефон қизларда,
Кўрмайди бир бирин, ёнма-ён турар.
Экрандан кўзини олмайди онга,
Хақийқий хаётни кўрмайди кўзи.
Севги исхори телефонда жанонга,
Экран орқалидир айтар ҳар сўзи.
Ҳаммасига бир амаллаб чидаса бўлар,
Лекин қандай қилиб авлод қолади?
Ахир телефондан ўтолмас улар,
Телефонда бўсани қандай олади?
Просмотров: 621 | Добавил: Rukhshona | Рейтинг: 3.0/1