Слушать MP3 музыку
онлайн и бесплатно

МУДДАТИ ЎТГАН КОСМЕТИК ВОСИТАЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ҲАЁТ УЧУН ХАВФЛИ КАСАЛЛИКЛАРНИ КЕЛТИРИБ ЧИҚАРАДИ
13 Май 2016, 13:22
Муддати ўтган косметик воситаларда инсон ҳаёти учун хавфли бўлган бактериялар яшайди, деб хабар берди “Мail.ru” нашри.

Эски ва муддати ўтган косметик воситалардан фойдаланган аёл соғлигини хавф остига қўяди. Косметик восита таркибидаги касаллик чақирувчи бактериялар қоннинг заҳарланишига, баъзи бир аъзоларга инфекция тушишига, гастроэнтеритга ва ҳаттоки менингит касаллигининг келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин.

Баъзи бир сўровномаларга кўра, аёллар битта косметик воситадан беш йилгача ҳам фойдаланар экан. Ҳар бир косметик воситанинг ўз амал қилиш муддати мавжуд.

Косметик воситалар текшириб кўрилганда, менингит касаллигига сабаб бўлувчи Enterococcus faecalis бактерияси, вагиноз касаллигини чақирувчи Еubacterium бактерияси, гастроэнтирит ва юқумли касалликлар қўзғатувчи Еnterobacter бактериялари, бундан ташқари унда нафас йўллари ва тери касалликларига сабаб бўлувчи бошқа бактериялар мавжудлиги ҳам аниқланган.

Тадқиқотчиларнинг фикрича, косметик воситалардан бир йилдан ортиқ фойдаланмаслик лозим.
Добавил: Semeh |
Просмотров: 1044 | Рейтинг: 0.0/0