Слушать MP3 музыку
онлайн и бесплатно

ТАНИШУВ САЙТЛАРИДА ИЛК ТАНИШУВ УЧУН ЭНГ ЯХШИ 4 ИБОРА
18 Май 2016, 16:05
Ижтимоий тармоқда мулоқотни нимадан бошлаш зарур?

Интернет технологиялари ривожланган асрда одамлар танишувни ҳам виртуал тарзда амалга оширадиган бўлишган. Илк танишув пайтида гапни нимадан бошлаш зарурлиги ҳақида “ELLE.RU ” нашри сизга қуйидаги иборалардан фойдаланишни тавсия этади.
“Тайёрмисиз?”

Илк ёзишувни тўсатдан “Мен билан аттракцион учишга тайёрмисиз?” деб бошланг. Гапни бундай дабдурустдан бошлашдан мақсад, суҳбатдошингизга қанчалик ёққанингизни ва унинг ҳазил-мутойибага мойиллигини билиб олишдир. Бундан ташқари, бу савол билан бирга суҳбатни давом эттиришга мавзу топилади.

“Суратдаги кўзойнагингиз (ёки кроссовкангиз)ни қаердан олгансиз?”

Бундай савол билан суҳбатдошингизнинг ҳаётига қизиққанлигингизни кўрсатасиз. Ҳеч кимга сир эмаски, инсон ўзи ҳақидаги ёқимли гапларни тинглашга мойил бўлади. Агар унинг бирор суратида тақиб тушган кўзойнаги ҳақида савол бериб, “Мен ҳам шунақа кўзойнак сотиб олмоқчи эдим”, деган гапингизни у мақтов сифатида қабул қилади ва бу нарса келажакдаги мулоқот учун асос бўлади.
“Чанғи (бокс ёки бошқа спорт турларини ҳам айтиш мумкин) Мен ҳам шу спорт тури билан шуғулланмоқчи эдим…”

Унинг қизиқишлари ҳақида гап бошлаш суҳбатдошингизни ўзингизга жалб қилишнинг энг яхши имкониятларидан биридир. Айниқса, эркаклар ўзи яхши биладиган спорт турлари ҳақида сўзлашишни ёқтиради. Қарабсизки, у келажакда бўладиган спорт мусобақасига сизни ҳам таклиф этади.

“Узр, мабодо сиз ... ни тушунмайсизми?”

Бу иборани турли — “фотошопни”, “машинани”, “дазмолни” каби сўзлар билан давом эттириш мумкин. Бунга эркак киши жавоб бера оладиган ҳар қандай мавзу тўғри келади. Савол беришда тортинманг, кучли жинс вакилларининг аксарият қисми аёлларнинг ожизлигини ёқимли ҳолат деб қабул қилади ва унга ўзини кўрсатиш учун бор маҳоратини ишга солади.
Добавил: Semeh |
Просмотров: 1543 | Рейтинг: 0.0/0