Слушать MP3 музыку
онлайн и бесплатно

ЭРКАК АЁЛНИ ТАШЛАБ КЕТИШИНИНГ 5 САБАБИ
18 Май 2016, 22:41
Баъзан эркак киши аёлидан ҳеч қандай сабабсиз юз ўгиргандек туюлади. Бироқ, бу сабаблар фақат аёл кишигагина кўринмайди. Аслида эса, эркак киши маълум сабабларга кўра аёл ҳаётидан изсиз ғойиб бўлади.

1-сабаб: У сизни ўзига муносиб кўрмайди

Муносабатлардаги шубҳа-гумон, иккиланиш фақат аёлларга хос, деб ўйласангиз, адашасиз. Эркак киши ҳам сизга уйланса, иккингизнинг ҳаётингиз қандай кечиши ҳақида ич-ичидан ўйлайди, ташвишланади. Агар, у сиз унинг орзусидаги аёл эмаслигингизни англаб етса, шу дарҳол сизни ташлаб кетади ва ортга қайрилмади ҳам.

2-сабаб. У бошқа аёлни севиб қолади

Мана шу сабаб ҳам эркакнинг оиласидан бутунлай юз ўгиришининг сабаблари орасида энг кенг тарқалгани. Эркак киши уни сиздан устун деб билди ва шунинг учун бир умрга кетди. Бу қанчалик аччиқ бўлмасин—ҳақиқат!

3-сабаб: У ўз обрўси ҳақида ўйлайди.

Аксарият ҳолларда эркак киши аёлидан ажралмайди, аммо у билан бирга яшамайди ҳам. Бунинг сабаби, у оиласини ташлаб кетган номард деган ном орттиришни истамайди, шу билан бирга сиз билан яшашни ҳам. Шунинг учун у чет элга ишлашга кетиш ёки бошқа шунга ўхшаш сабаблар билан ҳаётингизни бутунлай тарк этади ва изсиз ғойиб бўлади.

4-сабаб: Аёлидан унинг хафсаласи пир бўлган

Аёл кишининг мантиқсиз хатти-ҳаракатлари ҳам эркак кишини “тўйдиради”. Сабр косаси тўлган эркак сизнинг ҳаётингиздан бутунлай ғойиб бўлишни истайди ва шундай қилади ҳам.

Ахир, ҳамма ҳам аёлини тушуниб, кечириб кетавериш қобилиятига эга эмас. У яхшиси, ўша аёлдан воз кечади.

5-сабаб: У сизнинг ёнингизда ўзини ҳақиқий эркакдек ҳис эта олмайди

Аксарият ҳолларда аёллар ўз хатти-ҳаракатлари билан билиб-билмай эрининг ор-номусига тегадиган ишлар қилади. Масалан, ўзининг ундан кўпроқ пул топишини ҳадеб пеш қилаверади. Бундай ҳаракатлар арзимаган бўлиб туюлса-да, кун келиб, эркак буларнинг ҳаммасидан безор бўлади. У бу каби мустақил аёлнинг ҳаётида ўзига ўрин йўқдек ҳис этади ва изсиз ғойиб бўлади.
Добавил: Semeh |
Просмотров: 1284 | Рейтинг: 0.0/0