Слушать MP3 музыку
онлайн и бесплатно

ЁЛҚИН ТЎЙЧИЕВНИНГ “СУВ ПАРИЛАРИ УЧУН УЙ” ФИЛЬМИ МАРКАЗИЙ ОСИЁНИНГ ЭНГ ЯХШИ ФИЛЬМИ ДЕБ ТАН ОЛИНДИ
15 Май 2016, 12:58
Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида ўтказилаётган “Ак Илбирс” кинофестивалида Ёлқин Тўйчиевнинг “Сув парилари учун уй” фильми ҳам иштирок этаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Бугун актриса Шаҳзода Матчонова ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали “Сув парилари учун уй” фильми Марказий Осиёнинг энг яхши фильми бўлганини маълум қилди.

“ ‘Сув парилари учун уй’ фильми Марказий Осиёнинг энг яхши фильми бўлди. Биз ‘Ак Илбирс’ мукофотини қўлга киритдик. Бизни қўллаб-қувватлаганларга раҳмат! Бу бутун ижодий жамоанинг ютуғи”,—деб ёзди Шаҳзода Матчонова.

Фурсатдан фойдаланиб, биз ҳам таҳририятимиз номидан фильм ижодкорларини қўлга киритилган нуфузли мукофот билан табриклаймиз!
Добавил: Semeh |
Просмотров: 1143 | Рейтинг: 0.0/0