Слушать MP3 музыку
онлайн и бесплатно

АРНАВНИ ТОШКЕНТГА КЕЛИШГА ҚАНДАЙ КЎНДИРИШДИ?
16 Май 2016, 14:22

“MY5” телеканали орқали намойиш этилаётган “Муҳаббат тафти” сериали бош роль ижрочиси, ҳинд актёри Барун Собти 21 май куни Тошкентга келаётгани ҳақида хабар берган эдик. 

“Тўйлар муборак” лойиҳаси муаллифи ва продюсери Дилдора Зайнутдинова сериални томоша қилар экан, бош рол ижрочиси билан қизиқиб қолди ва Барун Собтини Тошкентга таклиф этишга қарор қилди. Хўш, бу жараён қандай кечди? “Shov-shuv.uz” сайти Дилдора Зайнутдинова билан боғланиб, ушбу саволга жавоб олди.

- Барун Собти Ҳиндистонда ва ундан ташқарида ҳам жуда машҳур эканлигига амин бўлдим. Турли сўровномалар ўтказдим. Кўпчилик унинг ташрифи шов-шувга айланиши ҳақида фикрлар билдирди. Ташқи Ишлар Вазирлиги билан боғландим. Мутасаддилар Барун Собти билан расмий боғланишда кўмак беришди. 3 ой давомида мулоқот олиб бордик. Уринишларимиз бесамар кетмади. У Туркияга расмий сафар қилганда, режамиз янада осонлашди. Актёрнинг продюсери унинг Тошкентга ташрифини мартга белгилади. Биз эса майни таклиф этдик. Чунки, Барун “Тўйлар муборак” шоусида меҳмон бўлишини истадик! Шундай қилиб, лойиҳамиз доирасида 3 та йирик тадбир ўтказилади. Биринчиси, Барун Собти билан ижодий учрашув. Унда ОАВ ходимлари ва актёрнинг мухлислари, ўзбек киноси вакиллари, ижодкорлар иштирок этади. Иккинчиси, “Тўйлар муборак” шоуси. Учинчиси, актёр иштирокида гала-шоу.

- Сир бўлмаса, Собтининг Тошкентга ташрифи қанчага тушмоқда?

 -Гонорар ҳақида айтолмайман! Бу сир!

- Ҳиндистонлик юлдуз рафиқаси билан ташриф буюрадими?

- Лойиҳамизда унинг шахсан иштирок этиши айни муддао. Собтининг рафиқаси меҳмонлар учун у қадар қизиқарли эмас деб ўйлайман.

- Барун Собти ташрифи сиз кутганингиздек ишончни оқлашига қанчалар ишонасиз?

- Унинг мухлислар қанчалар кўп эканлигини тасаввур қилолмайсиз? Таклифномаларни қўлга киритиш истагидагилар не қадар кўплигини билсангиз эди!? Ишонсангиз, ижтимоий тармоқлар орқали унинг Тошкентга келишидан хабар топган мухлислари ҳатто хорижий мамлакатлардан Тошкентга учиб келишмоқда! Кўрасиз, бу ҳақиқий шов-шув бўлади.

Маълумот учун, Барун Собти 1984-йил, 21-августда Деҳли шаҳрида туғилган. Унинг 2 та касби бор: актёр ва модел. (Дарвоқе, у “Jindal Telecom” компаниясида 7 йил менежер бўлиб, фаолият юритган.) 3 та тилни билади: инглиз, ҳинд, панжоб. Бўш вақтларида футбол ва крикет билан шуғулланади. Планетамиздаги севимли жойлари: Мелбурн ва Малдивия ороллари. Севимли Ҳолливуд актёри – Дензел Вашингтон. Уни машҳур қилган сериал – “Муҳаббат тафти”. Шу сериал ортидан у “Star Parivaar Awards”нинг 4 та мукофотини қўлга киритган. Ҳиндистонда бу улкан муваффақиятнинг ягона соҳиби эса ҳозирча фақат Собтига доҳил бўлиб қолаётир!

Оилали. 2010-йил, 12-декабрда Пашмин Манчандага уйланган.

Добавил: SONE |
Просмотров: 1078 | Рейтинг: 0.0/0