Слушать MP3 музыку
онлайн и бесплатно

СОҒЛИҒИ ТОБОРА ЁМОНЛАШИБ БОРАЁТГАНИ АЙТИЛГАН АНЖЕЛИНА ЖОЛИ ОММА ОЛДИДА КЎРИНИШ БЕРДИ(ФОТО)
25 Апр 2016, 17:32
Ўта озиб кетган ва саломатлиги тобора ёмонлашиб бораётгани айтилган Голливуд актрисаси миш-мишлардан сўнг илк марта омма олдида кўриниш берди. Бу ҳақда “Сегодня.ua” нашри хабар бермоқда.

Актриса Нидерландияга ташриф буюрди. Анжелина шунингдек,БМТнинг кўнгилли элчиси ҳам саналади. У 21 апрель куни Гаагадаги халқаро жиноят суди мажлисида иштирок этди ва БМТ бош котиби Пан Ги Мун билан учрашди.
Голливуд юлдузи суриялик қочоқлар масаласини муҳокама қилди.
Тадбирда Анжелина Жоли қора кўйлак ва шу рангдаги костюмда келди. Сочларини камтарона йиғиб олган Жоли озғин бўлса-да, анча ҳотиржам кўринди.
Добавил: Semeh |
Просмотров: 1087 | Рейтинг: 0.0/0