Слушать MP3 музыку
онлайн и бесплатно

ҲОЖИБОЙ ТОЖИБОЕВНИНГ ҚИЗИ: “АВАЗ ОХУН ДАДАМНИНГ ‘ШОГИРДИМАН’ ДЕЙИШНИ БИЛАДИ, АММО...”
18 Май 2016, 15:42
“Қўйсангчи!”, “Бундай ўйлаб қарасам менга ‘невигодний’ экан”, “Қарғадан маккадек-маккадек тер оқиб кетяпти!..”. Бу унутилмас иқтибослар кулгунинг 99 турини, унинг қандай бўлишини ўргатиб кетган таниқли сўз устаси Ҳожибой Тожибоевга тегишли.

“Дарё” нашри марҳум қизиқчининг қизи—Интизор Тожибоева билан суҳбатлашиб,Ҳожибой Тожибоевнинг сўнгги кунлари қандай кечгани, таниқли сўз устасининг ўлимидан сўнг унинг шогирдлари санъаткорнинг оиласига қандай муносабат кўрсатгани ва Интизорнинг ижоддаги ўз йўли ҳақидаги саволларга жавоб олди.

Ўзингиз ҳақингизда сўзлаб берсангиз: айни дамда нималар билан бандсиз, ўқиш, иш, оилавий ҳаётингиз қандай кечмоқда?

— Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институтида драма ва кино актёрлиги факультетининг биринчи курсида ўқийман. Оиламиздан фақатгина мен санъат йўлини танладим.

— Дадангизнинг сўнгги кунлари қандай кечган эди?

— Ўша вақтда мазалари йўқ эди, дадам шифокорлар назоратида эди. Анча йиллар даволанганлар, ‘Ҳали тузалиб кетсам, концерт бераман’, деб юргандилар. Улар ҳақида одамлар тарқатган гап-сўзлардан, миш-мишлардан жаҳлим чиқади.

— Қандай миш-мишларни назарда тутяпсиз?

— Асоссиз миш-мишларни айтяпман. Дадамни автоҳалокатга учраб ҳалок бўлган дейишлари ёки кимдир ўлдирган деган ёлғон, бўлмаган гапларни эшитиш оғир ботади. Эътибор берган бўлсангиз, сўнгги концертларида аҳволлари жуда оғир эди. Дадам ҳаёт бўлганларида 60 йиллик юбелейларини нишонлаган бўлар эдик.
— Дадангизни қайси шогирдлари унинг ўлимидан сўнг оилангизни қўллаб-қувватлаб турди?

— Тўғриси, ҳеч ким ёрдам бермаган.

— Аваз Охун: “Ҳожибой Тожибоев — устозим”, деб кўп марта таъкидлаган. У ҳам йўқлаб турмаганми?

— Йўқ, йўқлаб турмаган.

— Наҳотки шогирдларнинг ҳеч бири ёрдам бермаган?

— Фақат “Шогирдиман!”, деб гапиришни билишади, аммо уйимизни қаердалигини ҳам билишмайди. Дадамнинг қўштирноқ ичидаги шогирдлари ёрдам бериш уёқда турсин, оиламиз ҳақида маълумотга ҳам эга эмас.
Добавил: Semeh |
Просмотров: 1198 | Рейтинг: 0.0/0