Слушать MP3 музыку
онлайн и бесплатно

МУНИСА РИЗАЕВА СЕВГАН ИНСОНИНИНГ ХИЁНАТИДАН ЎЗИГА КЕЛОЛМАЁТГАНИНИ АЙТДИ
04 Июн 2016, 12:17
Бу хонанда ҳақида турли гап-сўзлар эшитишга ўрганиб қолганмиз. Айниқса сўнги беш йил ичида дўстлар хиёнати, ижодий инқироз қаддини бироз буккандек бўлди-ю, лекин феълидаги қатъият унинг синишига йўл қўймади. Ўз соҳасининг фидоийси, меҳнаткаш ижодкор — Муниса Ризаева “Даракчи” газетасига интервью берди.

Хусусан, хонанда сўнгги пайтларда тушкунликка тушиб қолгани ҳақида гапириб, унинг сабабларини қуйидагича изоҳлади:

“Бу ҳолат шахсий ҳаётимдаги воқеалар билан боғлиқ. Матбуотга расман эълон қилмаган бўлсамда, ҳамкасбларим, яқинларим турмушга чиқишни режлаштираётганимни билишарди. Тўй кунини ўтган йилдаги концертимдан кейинга режалаштиргандик. Аммо севган инсонимнинг хиёнати туфайли тўйимиз тўхтатилди. Шундан кейин уч ой ўзимга келолмадим. Қалб жароҳати битиши қийин экан. Уни унутиш мақсадида, кўпроқ сайёҳатда юришга ҳаракат қилдим. Ҳозир бу ҳақда бироз осон гапиряпман. Аммо уч ой олдин “нега хиёнат қилди?”, “одамлар тўйим ҳақида сўрашса нима дейман?”, каби саволлар ич-этимни кемириб адо қилганди. Қолаверса, санъакторлар доим барчанинг диққат марказида бўлишади. Очиғи, яна гап-сўзларга қолишдан қаттиқ хавотирга тушгандим. Чунки салбий гапларни эшитиш осон эмас. Аммо вақт ҳамма нарсага даво экан. Орадан ойлар ўтиб, энди-энди уни унута бошладим... Ҳаётнинг турли зарбаларига чидаш учун инсоннинг иродаси кучли бўлиши керак экан. Бундан кейин ҳаммаси яхши бўлишига ишонаман”.

Муниса Ризаева билан тўлиқ интервьюни яқин соатларда сайтимиз орқали ўқишингиз мумкин.
Добавил: Semeh |
Просмотров: 1044 | Рейтинг: 0.0/0