Слушать MP3 музыку
онлайн и бесплатно

МОДЕЛЬ PLUS-SIZE БЕШ ЙИЛ МОБАЙНИДА 108 КИЛОГРАММГА ОЗДИ
23 Апр 2016, 17:40
Модель plus-size Рози Меркадо жуда семириб
кетганди. Оғирлиги 185 килограммга етганда, у
озишга қарор қилди. Беш йил мобайнида Рози
108 килограммга озди ва ҳали яна озиш ниятида,
деб хабар қилади “Сosmo.ru” нашри.
“Вазним 185 килограммга етганида кўплаб
ноқулайликларга дуч кела бошладим. Машинага
сиғмасдим, болаларим билан кинога бора
олмасдим. Ўзимни муҳаббат ва бахтга нолойиқ
инсон деб ҳисоблай бошладим”, деб эслайди Рози
US Weekly нашрига берган интервьюсида. У
ўзининг ҳаддан ташқари семизлигини билса-да,
парҳез тутишга иродаси етмаган. 2011 йилда
кутилмаганда унинг ҳаёти ўзгариб кетади. Ўғлида
марказий фалажлик касаллиги аниқланди, эри
эса уларни ташлаб кетди. Бундай стрессдан
кейин Рози турли бургерлар, картошка фрисига
ружу қўяди ва қисқа вақт ичида 185 килограмм
вазнга эга бўлади.
Добавил: Semeh |
Просмотров: 1083 | Рейтинг: 0.0/0