Слушать MP3 музыку
онлайн и бесплатно

ХИТОЙЛИКЛАР “ТРАНСФОРМЕРЛАР” ФИЛЬМИ ИЖОДКОРЛАРИНИ СУДГА БЕРДИ
28 Апр 2016, 22:13
Хитойликлар Paramount Pictures ва унинг Хитойдаги ҳамкорини судга берди. Бу ҳақда “Gazeta.ru” хабар бермоқда.

Улар “Трансформерлар: Қириш асри” картинаси ижодкорларидан 27 миллион доллар ундирмоқчи.

Улун уезди мансабдорларига тегишли Wulong Karst Tourism компанияси “Трансформерлар” фильми ижодкорларига нисбатан айбловни илгари сурмоқда. Суд иши Чунцин шаҳри суди томонидан кўриб чиқилмоқда.

Wulong Karst Tourism фильнинг эпизодларидан бирида China Wulong сўзининг хитой тилидаги муқобили кўриниши учун 4,8 миллион юан атрофида пул тўлаган. Бироқ картинада мазкур кадр кўринмаган.

Paramount компанияси маъмурияти “Трансформерлар” режиссёри Майкл Бэн Улун учун махсус реклама суратга олганини, ҳатто фильмнинг янги қисмида фойдаланилган декорацияларни сайёҳларни мазкур ҳудудга жалб этиш мақсадида қолдириб кетганини маълум қилган.

Wulong Karst Tourism компанияси эса бунинг ўзи камлик қилишини таъкидламоқда.

Улун уездидаги диққатга сазовор масканлар ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган.
Добавил: Semeh |
Просмотров: 1036 | Рейтинг: 0.0/0