Слушать MP3 музыку
онлайн и бесплатно

АҚШ ҳудудига тушган метеорит бўлаклари учун 20 минг доллар мукофот эълон қилинди
18 Май 2016, 14:50
АҚШда Мэн штати ҳудудига тушган ёрқин само жисми – метеорит учун 20 минг доллар мукофот эълон қилинди.Метеоритнинг қулашини Нью-Йорк, Мэн, Вермонт, Нью-Гэмпшир ва Род-Айленд штатларида кўплаб одамлар кузата олдилар. Бундан ташқари, жисмнинг атмосферада қолдирган ёрқин изини Вермонт штатидаги Бэрлингтон халқаро аэропорти видеокамералари ҳам қайд қилди.Само жисми Мэн штатининг ўрмонли ҳудудларига тушгани тахмин қилинмоқда. Маҳаллий маъданшунослик музейи бир килограммдан оғирроқ бўлган метеорит бўлаги учун 20 минг доллар мукофот пули эълон қилди. Бироқ метеорит қолдирган ёрқин ёғдуларга қарамасдан, Вашингтондаги Ҳарбий-денгиз обсерваторияси ходимларининг ҳисоб-китобларига кўра, жисмнинг ўлчамлари бор-йўғи бир неча ўн сантиметрни ташкил қилади.Россиянинг Челябинск вилояти ҳудудига 2013 йил 15 февралда тушган метеорит Россияга охирги вақтларда тушган энг катта метеорит ҳисобланади. Унинг Чебаркул кўлидан топилган бир бўлагининг ўзи бир неча тоннани ташкил қилган.
Добавил: Semeh |
Просмотров: 898 | Рейтинг: 0.0/0