Слушать MP3 музыку
онлайн и бесплатно

Руҳонийлар Тбилисидаги рок-фестивални барбод қилишди
05 Июн 2016, 13:26
Тбилисидаги Tbilisi JAM! мусиқа фестивали бир гуруҳ руҳонийлар томонидан барбод қилинди. Уларга фестивал ўтаётган очиқ майдондан черков ва қабристонгача тарқалаётган баланд рок-мусиқа овози ёқмаган. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.Руҳонийлар норозилик билдириши билан бирга фестивалдаги қурилмаларга электр токи узатилиши тўхтаб қолган. Концерт ташкилотчилари электр токини руҳонийлар узиб қўйган деб гумон қилмоқдалар."Жуда ёқимсиз ва шармандали вазият юз берди. Ҳа, фестиваль руҳонийлар томонидан барбод қилинди деб айтиш мумкин, батафсил маълумотни кейинроқ берамиз", деб айтди фестиваль ташкилотчиларидан бири.Шунингдек, таъкидланишича, воқеа жойига келган полиция руҳонийлар томонини олган. Полиция мусиқачилар ва томошабинларни тарқалишга мажбр қилган. Фестиваль деярли бошланиши биланоқ якунланган.
Добавил: Semeh |
Просмотров: 878 | Рейтинг: 0.0/0