Слушать MP3 музыку
онлайн и бесплатно

Бангкокдан Екатеринбургга учувчи самолёт болалар таглиги деб 10 соатга уча олмади
23 Апр 2016, 05:22
Россиялик сайёҳлар Бангкокдан Екатеринбургга 10 соатлик кутишдан кейин учишга муваффақ бўлишди. Azur Air авиакомпаниясининг Boeing-767-300 самолёти ҳожатхонасига болалар таглиги (памперс) тиқилиб қолгани сабаб ўз вақтида учиб кета олмади. Таъкидланишича, йўловчилардан бири самолёт ҳожатхонасига болалар таглигини оқизиб юбормоқчи бўлган.

"Бангкок-Екатеринбург рейси ушланди. Бунга ҳожатхона тизимининг унга тушган шахсий гигиена воситаси (болалар таглиги) сабабли носоз ҳолга келгани сабаб бўлган. Шу сабабли 4 та ҳожатхона ишламай қолган. Бундай нуқсон билан парвозни амалга ошириб бўлмасди", деб айтди авиакомпания вакили.

Носозликни бартараф этиш учун самолётга хизмат кўрсатувчи техниклар бутун тизимни бўлаклаб, уни тозалашларига тўғри келди.

"Авиакомпания самолётда ўрнатилган жиҳозлардан фойдаланиш қоидаларига риоя қилишни илтимос қилади. Акс ҳолда бундан ўз вақтида манзилга учиб кета олмайдиган йўловчиларнинг ўзи азият чекади", деб айтди вакил.

Самолёт бортида 320 нафар катта, 16 нафар кичик ёшдаги йўловчи ва 3 нафар 2 ёшга тўлмаган бола бўлган.
Добавил: SONE |
Просмотров: 1223 | Рейтинг: 0.0/0