Слушать MP3 музыку
онлайн и бесплатно

Дубайда ҳайдовчисиз автомобиллар пайдо бўлди
27 Апр 2016, 14:02
Ҳайдовчисиз автобус БААнинг Дубай амирлигида ҳаракат қилишни бошлади. Бу ҳақда БАА бош вазири ҳамда Дубай амирлиги бошлиғи Муҳаммад ибн Рашид Адь Мақтум ўз твиттерида эълон қилган.

"Дубай жаҳондаги келажак шаҳарларига мисол бўла олади ва технология, тараққиёт оламида қўлга киритилаётган ютуқларни синаб кўрувчи катта майдон ҳисобланади", — деб изоҳ қолдирган у “ақлли” автобус сурати остида қолдирган изоҳида.

Ҳайдовчисиз юраётган автобусда барча сайр қилиши мумкин. У йўловчилар хавфсизлигини таъминловчи замонавий ускуналар билан таъминланган бўлиб, махсус сенсор датчиклари ўрнатилган. Автобус йўлда ҳаракатланиб кетаётганида, махсус лазер нури орқали уни ҳайдовчи бошқармаётгани ҳақида огоҳлантириб кетади. Агар ушбу автобус тест синовларидан муваффақиятли ўтса, Дубай ҳукумати амирликда 2020 йилда ўтадиган “Экспо” саноат кўргазмасида уни харид қилади.
Добавил: Semeh |
Просмотров: 1091 | Рейтинг: 0.0/0