Слушать MP3 музыку
онлайн и бесплатно

ОАВ: Ҳиндистонда апрель бошидан иссиқдан 300 дан кўпроқ одам ҳалок бўлди
30 Апр 2016, 12:59
Ҳиндистонда апрель бошидан иссиқдан 300 дан кўпроқ одам ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда ҳинд ОАВи. Аввалроқ 150 киши ҳалок бўлгани маълум қилинганди. Indian Express газетаси маълумотига кўра, Теланган штатида 137 киши, Одишада эса 119 киши ҳалок бўлган. Бихар штатида иссиқ об-ҳаво туфайли ва ёнғин чиқиши сабабли 66 киши ҳалок бўлган. Ўртача ҳарорат 42 градус иссиқ бўлаётган Бихарда ҳокимият соат 9 дан 18 гача оловда таом пиширишни тақиқлаб қўйди. Бундан ташқари, ҳокимият олов билан боғлиқ маросимларни ўтказиш, ҳосил йиғилгандан кейин майдонга ўт қўйишни ҳам тақиқлаб қўйди.

Ҳиндистоннинг об-ҳаво департаменти расмий маълумотларига кўра, жорий йилда апрелдан июнгача давом этадиган иссиқ мавсумда бутун мамлакат бўйлаб ҳаво ҳароратининг меъёрдан ўртача 1 градус юқорироқ бўлиши кутилмоқда. Об-ҳаво мутахассислари жорий йилда Ҳиндистоннинг марказий ва шимоли-шарқий қисмида иссиқ ҳаво бўлишини прогноз қилишмоқда. Расмий статистикага кўра, ўтган йили иссиқлик туфайли Ҳиндистонда 2135 киши, 2014 йилда 549 киши, 2013 йилда эса 1433 киши ҳалок бўлган.
Добавил: Semeh |
Просмотров: 1048 | Рейтинг: 0.0/0