Слушать MP3 музыку
онлайн и бесплатно

Хитойда пандани ўлдирган шахс 13 йилга қамалди
30 Апр 2016, 13:03
Хитойда пандани ўлдирган шахс 13 йилга қамалдиЖаҳон 29 Апрел 2016 855
Хитой жанубидаги Юньнань вилояти суди катта панда ўлимига алоқадор 9 кишига 1 йилдан 13 йилгача қамоқ жазолари тайинлашни назарда тутадиган ҳукмни эълон қилди. Бу ҳақда Синьхуа агентлиги хабар тарқатган.Бу қарор Шуйфу уезди суди томонидан чиқарилган. Хабар қилинишича, панда ўлдирилгач, у қисмларга ажратилиб сотиб юборилган.Чжаотун шаҳри фуқароси Ван Вэньлинь 13 йилга қамалган. У 2014 йилнинг охирида жониворни ўлдиргани исботланган. Унинг акаси Ван Вэньцай жониворни бўлаклаб сотганликда айбланиб, 11 йилга қамалган. Шунингдек, уларга 1,5 минг доллардан жарима қўлланган.Бу ишга алоқадор яна бир шахсга эса жонивор қисмларини сотишда Ван Вэньцай билан ҳамкорлик қилгани учун 4 йил берилган. Қолган айбланувчиларга тайинланган жазо муҳлатлари ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.Ваннинг айтишича, у 2014 йилнинг декабрида ўз қўйларига ҳужум қилган пандани тасодифан отиб қўйган. У бу ишни қасддан қилмаганини айтган.Катта панда ноёб жонивор ҳисобланиб, бундай пандалардан дунёда атиги 2 мингга яқини қолган. Юньань вилоятида эса бу турга мансуб жонзотни охирги юз йилда деярли учратишмаган эди.
Добавил: Semeh |
Просмотров: 1028 | Рейтинг: 0.0/0