Instagram Telegram
Ливия миллий армияси генерали Халифа Ҳафтар Триполи атрофида ўт очиш ҳаракатлари тўхтатилгани ҳақида эълон қилди
Ливия миллий армияси генерали Халифа Ҳафтар Триполи атрофида ўт очиш ҳаракатлари тўхтатилгани ҳақида эълон қилди. Бу режим маҳаллий вақт билан 12 январь кунининг илк дақиқаларидан амал қилади.

Қайд этилишича, ўт очишни тўхтатиш режими шартларига Ҳафтарнинг душманлари - Фаёз Сарож бошчилигидаги Ливия миллий келишув ҳукумати ҳам ҳарбий ҳаракатлардан чекинган ҳолда амал қилинади.

Ўз навбатида Сарож ҳам мамлакат ғарбида ўт очиш тўхтатилгани ҳақида эълон қилди. У ҳам «агар бошқа томон ҳужум бошласа, жавоб қайтарилиши»ни қайд этиб ўтган.

Туркия нашрларининг ёзишича, ўт очиш тўхтатилиши Туркия ва Россия президентлари Ражаб Тоййиб Эрдўған ва Владимир Путиннинг ўзаро телефон мулоқоти натижаси бўлган.

Бундан ташқари, якшанба куни Фаёз Сарож бошчилигидаги делегация Истанбулга келиб музокара ўтказиши кутилмоқда.

Қўшҳокимлик

Ливияда айни вақтда қўшҳокимлик юзага келган.

Мамлакат ғарбида 2015 йилда тузилган, АҚШ ва Ғарбнинг бошқа давлатлари, шунингдек, Туркия томонидан қўллаб-қувватланувчи, БМТ томонидан тан олинган, пойтахти Триполи бўлган Фаёз Сарож бошчилигидаги Миллий келишув ҳукумати ҳукмронлик қилса, шарқда пойтахти Бенғози бўлган, Халифа Ҳафтар армиясига таянидган Абдулла Абдурраҳмон ас-Соний бошчилигидаги ҳукумат ҳукмронлик қилади.

Беш йилдан буён ғарбдаги ҳукумат билан уруш ҳолатида бўлган Ҳафтар бошчилигидаги Ливия миллий армияси 2019 йилнинг апрелида Триполига юриш бошлаган, ўтган вақт мобайнида жиддий натижага эриша олмаганди.

8 январь куни Россия ва Туркия раҳбарлари ўзаро учрашувда Ливиядаги ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш ташаббуси билан чиқишганди. Европа Иттифоқи бу ташаббусни қўллаб-қувватлаган, Триполидаги ҳукумат дарҳол бунга қўшилган, аммо Ҳафтар келишувга қарши чиққанди.

Antiqa.net - Актуально, честно и кратко!

#antiqanet #antiqa #antiqa_net #umx #umxuz #umx_uz #imruz #imruz_uz
Ливия миллий армияси генерали Халифа Ҳафтар Триполи атрофида ўт очиш ҳаракатлари тўхтатилгани ҳақида эълон қилди
12.01.2020, 17:47
Добавил: Islombek | | Теги: Ливия, генерали, тўхтатилгани, Триполи, Халифа, қилди, эълон, ҳақида, армияси, ҳаракатлари, Ҳафтар, миллий, ўт, очиш, атрофида
Просмотров: 642 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]