Россиялик фазогир, Халқаро коинот станциясининг 63-экспедицияси бортмуҳандиси Анатолий Иванишин орбитадан туриб овоз берган дунёдаги биринчи инсон бўлди.

Иванишин ХКСдан туриб Россия конституциясига тузатмалар бўйича электрон овоз беришда онлайн иштирок этди. Фазогир москвалик бўлгани сабабли, махсус http://2020og.ru сайтида масофадан туриб овоз беришга тўлиқ ҳуқуққа эга бўлган.

ХКСда бўлган Роскосмоснинг яна бир фазогири Иван Вагнер эса 1 июлда овоз беради. У овоз беришни Парвозларни бошқариш марказидаги ишончли вакили орқали амалга оширади. Фазогир ўз қарорини ёпиқ алоқа канали орқали билдиради, ишончли вакил эса уни бюллетенда қайд қилади.

Россияда конституцияга тузатмалар киритиш бўйича умуммиллий овоз бериш 25 июндан 1 июлгача бўлиб ўтади. Унинг натижалари 1 июлда эълон қилинади. 25 июндан 30 июнгача Москва ва Нижний Новгород шаҳарларида электрон онлайн-овоз бериш амал қилган.
Ushbu Xabar Haqida Do'stlaringizga Ham Xabar Bering!
Всего комментариев: 0
НАЗАД
ГЛАВНАЯ

Mobile version PDA | Copyright Design by Pro "S"
Design version 1.00


Мы в социальных сетях:


REKLAMA