Коронавируснинг дунё бўйлаб тарқалишининг 4 та асосий сценарийси мавжуд. Бу ҳақда ЖССТ раҳбари Тедрос Аданом Гебрейесус маълум қилди.

Фото: AFP
“Кунлик ўлим ҳолатлари нисбатан барқарор даражада қолаётганига қарамай, вазият жиддий хавотир уйғотмоқда. Барча давлатлар хавф остида, бироқ ҳамма давлатлар ҳам бир хил даражада жабр кўрмаган”, деб айтган Гебрейесус.

Унинг таъкидлашича, коронавирус тарқалишининг 1-сценарийси ундан огоҳлантирилган ва хабардор бўлган давлатларда юз берган. Натижада бу давлатлар вирус тарқалишининг йирик ўчоқларидан қочишга муваффақ бўлган. Бу давлатлар орасида Жануби-Шарқий Осиё, Тинч океани минтақаси, Кариб ҳавзаси ва Африка давлатлари бор.

2-сценарий Европага хос бўлиб, бу минтақада коронавируснинг катта кўламда тарқалиши кузатилган. Бироқ Европа давлатлари ҳукуматларининг коронавирусга қарши кўрган чоралари эвазига касаллик устидан назоратни қўлга олишга муваффақ бўлинган. Гебрейесуснинг таъкидлашича, бу давлатлар коронавирус тарқалишининг йирик ўчоқларини бартараф этиш мумкинлигини кўрсатган.

3-сценарий эса коронавируснинг биринчи тўлқинидан ўтиб, чекловларни юмшатиб, ҳозирда янги касалланиш ҳолатларига қарши курашаётган давлатларда юз бермоқда. “Бу давлатлар ўз позицияларини бой бераётгандек тасаввур пайдо бўлмоқда, чунки ўзининг асосланганлигини исботлаган чораларга амал қилинмаяпти ёки улар бажарилмаяпти”, деб таъкидлаб ўтган ЖССТ раҳбари.

Коронавирус тарқалишининг 4-сценарийси инфекция юқори суръатларда тарқалаётган ҳудудлар: Шимолий ва Жанубий Америкада, Африка ва Жанубий Осиё давлатларида юз бермоқда. “Коронавируснинг маркази Америка бўлиб қолмоқда. Бироқ биз биринчи икки сценарийдан биламизки, вирусни назорат остига олишга ҳеч қачон кечлик қилмайди. Буни вирус фаол тарқалганда ҳам амалга ошириш мумкин”, деб таъкидлаб ўтган Гебрейесус.
Ushbu Xabar Haqida Do'stlaringizga Ham Xabar Bering!
Всего комментариев: 0
НАЗАД
ГЛАВНАЯ

Mobile version PDA | Copyright Design by Pro "S"
Design version 1.00


Мы в социальных сетях:


REKLAMA