Apple компанияси Samsung’га OLED-панелларини етказиш бўйича келишувда кўзда тутилган жаримани тўлаб берди. Жарима миқдори 950 млн долларни ташкил қилган.

Фото: EPA
DSCC агентлиги сайтида маълум қилинишича, таҳлилчилар Жанубий Корея компаниясининг 2020 йил 2-чораги учун ҳисоботини ўрганиб чиқиб, унинг бу чоракдаги тушумини 64 млрд долларга баҳолашган. Мутахассислар Жанубий Кореянинг The Elec нашрининг корейс компанияси тушумига Apple тўлаб берган 900 млн доллар ҳам киритилгани ҳақидаги маълумотини текширишган. DSCC’нинг баҳолашича, жарима миқдори аслида 950 млн долларга яқинни ташкил қилган.

АҚШ компанияси Samsung’га ундан келишувда кўрсатилгандан камроқ миқдорда OLED-панел харид қилгани учун жарима тўлаган. Таҳлилчиларнинг таъкидлашича, Apple 2020 йил бошида смартфонлар бозорида талаб пасайгани сабабли камроқ миқдорда бутловчи қисмлар харид қилишга мажбур бўлган.

Ҳисоботда таъкидланишича, Apple ўз томонидан мажбуриятларнинг бажарилмагани учун биринчи марта жарима тўлаши эмас. 2019 йилда компания Samsung’дан ишлаб чиқарилган барча OLED-панелни сотиб олмагани учун унга 683 млн доллар жарима тўлаган.
Ushbu Xabar Haqida Do'stlaringizga Ham Xabar Bering!
Всего комментариев: 0
shahboz(23) сегодня отмечает День рождения
НАЗАД
ГЛАВНАЯ

Mobile version PDA | Copyright Design by Pro "S"
Design version 1.00


Мы в социальных сетях:


REKLAMA