Қишнинг илиқ келиши ва суюлтирилган табиий газ экспансияси натижасида талабнинг пасайиши компанияга барча йўналишларда зарба берди.

Фото: Максим Блинов / РИА Новости
«Газпром» жорий йилнинг биринчи чорагида охирги олти йилдаги рекорд миқдорда – 100 миллиард рублдан ортиқ зарар кўрди.

Компания бир йил аввал шу давр мобайнида 535,908 миллиард рубль соф фойда олган.

«Газпром» беш йил ичида илк марта одатда энг фойдали бўлган биринчи чоракда зарар билан чиқди.

Қишнинг илиқ келиши ва суюлтирилган табиий газ экспансияси натижасида талабнинг пасайиши компанияга барча йўналишларда зарба берди. Европага газ сотиш ҳажми 18 фоизга камайди, экспортнинг ўртача нархи 37 фоизга қисқарди.

Хорижий валютада белгиланган йирик қарз эса компания учун жиддий муаммолардан бири бўлди. Курс ўсиши оқибатида у бирданига 551,4 миллиардга кўпайди.

Тахминларга кўра, компаниянинг иккинчи чоракдаги кўрсаткичлари янада ёмонлашади.
Ushbu Xabar Haqida Do'stlaringizga Ham Xabar Bering!
Всего комментариев: 0
shahboz(23) сегодня отмечает День рождения
НАЗАД
ГЛАВНАЯ

Mobile version PDA | Copyright Design by Pro "S"
Design version 1.00


Мы в социальных сетях:


REKLAMA