АҚШ адлия вазирлиги июнь ўрталарида федерал даражадаги жиноятлар (хусусан, гиёҳвандлик моддалари, қурол сотиш, одам ўғирлаш, болалар порнографияси) учун ўлим жазосини ижро этиш тикланганлигини эълон қилганди.

13 июль куни АҚШда 2003 йилдан бери илк бор федерал даражадаги жинояти учун жазога тортилган маҳкум қатл этилди, деб хабар берди AP агентлиги.

Хабар қилинишича, Индиана штатида 47 ёшли Дэниэл Льюис Лига нисбатан ўлим жазоси инъекция орқали ижро этилган. Унга бир нечта моддалар, жумладан Арканзасда бир оиланинг уч аъзосини ўлдирганлиги учун ҳукм чиқарилганди.

Агентликнинг ёзишича, Ли ультраўнг гуруҳ аъзоси бўлган. У қатл олдидан «Мен буни қилмаганман. Сизлар айбсиз одамни ўлдиряпсизлар» деган.

АҚШ адлия вазирлиги июнь ўрталарида федерал даражадаги жиноятлар (хусусан, гиёҳвандлик моддалари, қурол сотиш, одам ўғирлаш, болалар порнографияси) учун ўлим жазосини ижро этиш тикланганлигини эълон қилганди. Июль-август ойларида яна уч киши қатл этилади.
Ushbu Xabar Haqida Do'stlaringizga Ham Xabar Bering!
Всего комментариев: 0
shahboz(23) сегодня отмечает День рождения
НАЗАД
ГЛАВНАЯ

Mobile version PDA | Copyright Design by Pro "S"
Design version 1.00


Мы в социальных сетях:


REKLAMA