Россиядаги «Альпари» ахборот-таҳлил марказининг раҳбари, таниқли иқтисодий таҳлилчи Александр Разуваев «Ведомости» газетасига берган интервьюсида Россия марказий банки рублни 100:1 нисбатда деноминация қилиш ғоясини илгари сурган. Унинг айтишича, бугун Россияда мамлакат тарихида рекорд миқдорда рубль муоамалада бўлиб турибди ва иқтисодиётни қўллаш учун рублдан иккита нолни олиб ташлаш фойда бериши мумкин.

Фото: ТАСС
Разуваевнинг фикрича, Россия рубли охирги марта 1998 йилда деноминация қилингач, орадан 22 йил муддат ўтган ва миллий валютанинг номинал қийматини 100 баравар камайтиришга имкон берадиган янги жараённи амалга ошириш учун етарли даражада қадрсизланган.

Таҳлилчининг фикрича, мамлакатда нақд пул миқдори тез ўсиб бораётгани сабаб бундай чорани кечиктирмасдан амалга ошириш лозим. Россия банкининг ҳисоб-китобларига кўра, июль ойида нақд пул миқдори 11,6 триллион рублдан ошиб, рекорд даражага етган. Бу Россиянинг ҳар бир фуқароси учун 80 минг рублдан тўғри келади дегани.

Разуваев нақд рубль банкноталари рекорд миқдорда ошиб бораётгани учун ташкилотлар яширин иқтисодиётдан фойдаланишга мажбур бўлаётгани ва ишчиларига маошининг бир қисмини ҳисоботларда кўрсатмаган ҳолда конвертларда тўлаётганини айтган. Унинг фикрича, агар рубль 100:1 нисбатда деноминация қилинса, яширин иқтисодиётдаги турли операцияларни бошқариш ва деклорацияда кўрсатилмаётган даромадларни аниқлаш мумкин бўлади. Таҳлилчининг фикрича, рублни алмаштириш катта харажат талаб қилмайди ва Марказий банк бу иш учун пул тўламайди.

Александр Разуваев. Фото: РБК
Мисол тариқасида таҳлилчи қуйидаги ҳисоб-китобларни келтирди: пулнинг қиймати алмаштирилгач, бир стакан ичимлик суви 30-70 копейка, метрода юриш 50 копейка ва бир доллар 70 копейка бўлади. Иқтисодчи копейканинг яна оммавий тарзда муомалага киритилиши рублга бўлган ишончни кучайтиришига ишонч билдиради. Яъни, одамлар пулларини долларда эмас, рублда сақлай бошлайди, деган мазмунда.

Россияга ҳозир деноминация керакми?

Бугун Россияда иқтисодий таҳлилчиларнинг аксарияти Разуваевнинг таклифига қўшилмайди. Уларнинг фикрига кўра, ҳозир Россияда рублни деноминация қилиш мавриди эмас. Рублдан иккита нолни олиб ташлаш учун иккита иш содир бўлиши керак. Биринчидан, рублнинг гипперқадрсизланиши. Охирги марта рублнинг долларга нисбатан кескин қадрсизланиши 2014 йил иқтисодий санкциялар ортидан содир бўлган эди. Ўшанда рубль долларга нисбатан қарийб 300 фоизга қадрсизланган ва 1 доллар 28-30 рубль бўлиб турган ҳолда санкциялар фонида 80 рублгача ошиб кетган. Аммо бироз ўтиб доллар курси 65-70 рублгача пасайган ва шу туфайли таҳлилчилар бу ҳолатни гипперқадрсизланиш деб ҳисобламайди.

Деноминация қилиш учун иккинчи иш – рубль ҳар қандай ҳолатда долларга нисбатан мустаҳкам туриб бера олиши керак. Албатта, бу мамлакат иқтисодиётининг қанчалик кучли бўлишига ҳам боғлиқ. Агар иқтисодиёт кучли бўлса, ана шунда рубль ҳам долларга нисбатан мустаҳкам позицияга эга бўлади ва турли инқирозлар рўй берганда ёки мамлакатга қарши қандайдир иқтисодий санкциялар жорий қилинганда, кескин қадрсизланиб кетмайди.

Рублга нисбатан эса бундай деб бўлмайди. Рубль охирги 4-5 йилда долларга нисбатан энг кўп тебраниш содир бўлган валюта ҳисобланади. Бир қараса 1 доллар 60 рубль бўлиб, унинг қадри ошади, бироз ўтиб кескин қадрсизланади ва 1 доллар 82 рублга чиқиб кетади. Бунга сабаб Россия иқтисодиёти кучли эмаслиги, мамлакат иқтисодиёти қазилма бойликлари экспортига қаттиқ боғланиб қолгани. Шу учун жаҳон бозорида қазилма бойликлар нархи ўзгаришга учраса, Россия рубли ҳам шунга қараб долларга нисбатан қадри ошади ёки пасаяди. Бундай ҳолатда эса уни деноминация қилиш хавфли. Сабаби, рублдан иккита ноль олиб ташлангани билан мамлакат иқтисодиёти кучаймаса ва қазилма бойликларнинг халқаро бозордаги нархи ҳамда унинг сотилишига боғланиб қолаверса, олиб ташланган ноллар яна қисқа муддатда ўз ўрнига қайтади. Бундан ташқари, бу жараён текинга бўлиб қолмайди. Пул чиқариш учун яна харажат қилиш керак.

Россияда охирги марта 1998 1 январда деноминация амалга оширилган. Ўшанда рублдан учта ноль олиб ташланган ва 100061 қийматда деноминация амалга оширилган. Биласизми, ўшанда ҳам йил бошида 1 доллар 5 рубль бўлган ва йил якунига бориб 20 рублга етган.
Ushbu Xabar Haqida Do'stlaringizga Ham Xabar Bering!
Всего комментариев: 0
НАЗАД
ГЛАВНАЯ

Mobile version PDA | Copyright Design by Pro "S"
Design version 1.00


Мы в социальных сетях:


REKLAMA