Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Човушўғлу Истанбулдаги Аё София музейи масжидга айлантирилиши юзасидан Европа иттифоқи билдирган танқидга қарши чиқди. Човушўғлу бу танқидга жавобан Европада черковларга айлантирилган масжидлар ҳам борлигини эслатиб қўйган.

Аввалроқ Европа дипломатияси раҳбари Жозеп Боррель Анқаранинг ушбу қарорини танқид остига олган.

“Испанияда черковларга айлантирилган масжидлар бор. Нима энди уларнинг қайта масжидларга айлантирилишини талаб қилишимиз ёки буни қоралашимиз керакми? Худди шу масала Туркиянинг суверен ҳуқуқи ҳисобланади”, деб айтган Човушўғлу.

Боррель Туркиянинг Аё София бўйича қарори диний ҳамжамиятларда зиддият келтириб чиқаришини ва Европа иттифоқининг Туркия билан мулоқот қуриш учун амалга ошираётган саъй-ҳаракатларига путур етказишини айтган.

Туркиянинг олий маъмурий суди 10 июлда Аё София музей-ибодатхонасининг масжидга айлантирилишига рухсат берган. Шундан кейин Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған бу ҳақидаги тегишли фармонни имзолаган. У музей Туркия суверенитети таъсирида эканини ва бу қарор ҳурмат қилиниши кераклигини айтган. Туркия ташқи ишлар вазирлигида масжидга бошқа динлар вакиллари ҳам ташриф буюра олишларига ва унинг ичидаги ишлар ЮНЕСКОнинг Жаҳон маданий мероси талабларига риоя қилинган ҳолда олиб борилишига ваъда берилган.
Ushbu Xabar Haqida Do'stlaringizga Ham Xabar Bering!
Всего комментариев: 0
shahboz(23) сегодня отмечает День рождения
НАЗАД
ГЛАВНАЯ

Mobile version PDA | Copyright Design by Pro "S"
Design version 1.00


Мы в социальных сетях:


REKLAMA