Колумбияда тирик беморни ўликхонага жўнатиб, сўнгра уни у ердан чиқаришни исташмади.

Daily Mirror нашрининг хабар беришича, Синселехо шаҳрида яшовчи 67 ёшли Хуан Хосе Мунос Ромеро шифохонага қон босими билан тушган. Ромеро шифохонага келтирилгандан бир неча соат ўтиб унинг оиласига вафот этгани маълум қилинган.

Пандемия сабабли эркакнинг жасадини яқинларига беришдан бош тортишган. Шунда “марҳум”нинг қизи ўликхонага яширинча кириб, унинг отаси ўзига келганини аниқлаган.

Аёл отасини уйига олиб кетмоқчи бўлганда ўликхона ходимлари уни отаси ўлганига ишонтирмоқчи бўлишган. Уларнинг таъкидлашича, эркакда намоён бўлган тириклик белгилари ўлимдан кейин кузатиладиган физиологик реакциялар бўлган.

Бироқ аёл отасини охир-оқибат ўликхонадан олиб чиқишга муваффақ бўлган. Эркак ҳозир бошқа шифохонада даволанмоқда. Аммо ўликхонада қолиш вақтида унда ишемия авж олган.
Ushbu Xabar Haqida Do'stlaringizga Ham Xabar Bering!
Всего комментариев: 0
НАЗАД
ГЛАВНАЯ

Mobile version PDA | Copyright Design by Pro "S"
Design version 1.00


Мы в социальных сетях:


REKLAMA