Хитой фуқаролари европаликларга Хитойга киришга рухсат берилган тақдирдагина Евроиттифоқ ҳудудига эркин киришлари мумкин бўлади.

Эндиликда Сербия ва Черногория фуқаролари Евроиттифоқ ҳудудига кира олмайди. Бунга ушбу мамлакатларда коронавирус юқтириш ҳолатлари ўсгани сабаб қилиб кўрсатилмоқда.

Бундан буён ЕИ ҳудудига фақат 12 мамлакат – Жазоир, Австралия, Канада, Грузия, Япония, Марокаш, Янги Зеландия, Руанда, Жанубий Корея, Таиланд, Тунис ва Уругвай фуқаролари кира олиши мумкин, деб маълум қилди Евроиттифоқ кенгаши.

Хитой ҳам хавфсиз мамлакатлар ҳудудидан ўрин олган, аммо бу мамлакат фуқаролари европаликларга Хитойга киришга рухсат берилган тақдирдагина Евроиттифоқ ҳудудига эркин киришлари мумкин бўлади.

Брюссель хавфсиз мамлакатлар рўйхатини яна икки ҳафтадан кейин янгилайди.

Июль бошларида ЕИ 14 мамлакат фуқароларига Евроиттифоқ ҳудудига киришга рухсат берганди.
Ushbu Xabar Haqida Do'stlaringizga Ham Xabar Bering!
Всего комментариев: 0
НАЗАД
ГЛАВНАЯ

Mobile version PDA | Copyright Design by Pro "S"
Design version 1.00


Мы в социальных сетях:


REKLAMA