2016 йил 15 июль куни Туркияда уюштирилган давлат тўнтаришига уриниш ҳаракати турк миллатининг қаршилиги билан бартараф этилганди. Ушбу воқеа содир бўлгандан бери орадан 4 йил ўтди, аммо ўша кечани турк миллати ҳали унутганича йўқ.

2016 йил 15 июль куни Туркия ҳарбий-ҳаво кучларининг бир гуруҳ аскар ва офицерлари давлат тўнтаришини амалга оширишга уриниш қилган. Асосий воқеалар Истанбул ва Анқара шаҳарларида юз берган. 251 киши ҳалок бўлган. 2 мингдан ортиқ киши яраланган. Тўнтариш ташкилотчиси сифатида сиёсатчи ва диний раҳнамо Фатҳуллоҳ Гулен гумон қилинади. Гулен 1999 йилдан буён АҚШда яшаган. Ушбу воқеалардан кейин 50 минг киши ҳибсга олинган. Давлат муассасалари 140 минг кишини ишдан четлаштирган.
Хўш, 15 июль куни Туркияда нималар рўй берганди? Қуйида воқеалар ривожининг хронологик тартиби берилади.

Соат 16:16. Туркия авиация қўмондонлиги ходими MIT (Миллий ҳавфсзилик хизмати)га келиб, маслаҳатчи Ҳакан Фиданни олиб кетиш учун FЕТO’га аъзо аскарлар томонидан ҳужум уюштирилишини билдирди. Фидан Бош штабнинг 2-бош раҳбари генерал Яшар Гулерга қўнғироқ қилди ва бу ҳақда хабар берди.

Соат 17:32. Ҳакан Фидан томонидан Бош офисга юборилган маслаҳатчи ўринбосари Бош штаб бошлиғи генерал Яшар Гулерга вазият бўйича маълумот берди.

Генерал Гулер Бош штаб бошлиғи генерал Ҳулуси Акарга батафсил ҳолат бўйича маълумот берди ва МIТ маслаҳатчиси Ҳакан Фиданни штабга таклиф қилди.

Соат 18:10. Ҳакан Фидан Бош офисга бориб, қўмондонлик доираси билан кўришди ва берилаётган хабар катта режанинг бир қисми бўлиши мумкинлигини айтди.

Соат 18:30. Ҳулуси Акар ТSК (Туркия қуролли кучлари) операция марказига қўнғироқ қилиб, ҳаводаги кемаларни туширишни буюрди.

Соат 19:26. Ҳакан Фидан Мармарисда бўлиб турган президент Ражаб Тоййиб Эрдўғанга қўнғироқ қилади, аммо у билан боғлана олмагач, мудофаа директори билан хабарлашади. У президентнинг хавфсизлиги билан боғлиқ бирор муаммо мавжуд ёки мавжуд эмаслиги, қўшимча хавфсизлик чораларига эҳтиёж бор-йўқлигини сўрайди.

Соат 20:22. Ҳакан Фидан марказий офисни тарк этди.

Соат 20:23. Асосий жет база қўмондонлигига тўпланган махсус кучларга қарашли 33 нафар зобит қароргоҳга қараб ҳаракатлана бошлайди.

Соат 20:46. Тўнтариш соат 03:00да бошланиши сабабли бош қароргоҳни эрта тарк этган Бош штаб стратегияси бўлими бошлиғи генерал-майор Меҳмет Дишли махсус автомашинаси билан ортга қайтади.

Соат 21:00. Генерал-майор Меҳмет Дишли Бош штаб бошлиғи генерал Ҳулуси Акарнинг хонасига кириб, унга «Қўмондоним, операцияси бошланяпти, биз ҳамма жойни оламиз, батальонлар, бригадалар йўлга чиқди, бироздан кейин кўрасиз», дея тўнтариш ҳақида гапиради. Ҳулуси Акар бунга жавобан ушбу ташаббусни ҳеч қандай йўл билан қўллаб-қувватламаслигини билдиради. Дишли хонадан чиқиб, шай турган гуруҳга қўмондонга бўйсунмаслик ҳақида буйруқ беради.

Соат 22:05. Давлат тўнтаришига киришган аскарлар назорати остидаги самолётлар Анқара бўйлаб пастлаб уча бошлади.

Соат 22:10. Кўприкни назорат остига олиш учун Кулели Ҳарбий Лицейи қўмондонлигидан ҳаракат бошлаган FЕТO аъзолари қўмондонлигидаги ҳарбий қисм Бўғоз кўпригини бир томонлама ҳаракатланиш учун ёпиб қўйди.

(FOTO: DepoPhotos)
Соат 22:30. Барча хавфсизлик ходимлари зудлик билан Бош хавфсизлик бошқармаси томонидан хизматга чақирилади.

Соат 22:35. Отатурк аэропортига танклар билан келган аскарлар назорат минорасига киришди.

Соат 23:10. Бош вазир Биноли Йилдирим воқеани «фитна» деб таърифлаб, «Туркия армиясидаги бир гуруҳ давлат тўнтаришига уринмоқда», деб айтди.

Соат 23:25. Тўнатаришчиларнинг ижтимоий ахборот воситаларига кириши тақиқлаб қўйилди, аммо кўп ўтмай бу тақиқ олиб ташланди.

Соат 23:37. Бош штабнинг 2-бош раҳбари генерал Яшар Гулер фитначи Жемил Турҳан ва икки махсус хизмат ходимлари томонидан қўллари боғланган ҳолда Халил Гул билан вертолётда Акинчи базасига жўнатилди.

(FOTO: DepoPhotos)
Соат 23:44. WhatsApp’даги «Юртда тинчлик» номли гуруҳдан «Истанбул мода денгиз клубига киришимиз керак, генераллар бор, кутилмоқда», деган хабар тарқатилди.

Соат 23:45. Тўнтаришга уринган гуруҳ Туркия қуролли кучларининг аккредитациядан ўтган журналистлар билан алоқа ўрнатишда фойдаланилган электрон почтаси орқали «Ҳаммаси назоратга олинди» деган хабар юборди.

Соат 23:50. Анқаранинг тўрт томонидан кучли портлаш овозлари янгради. Давлат тўнтариш ташаббусига қаршилик билдириш мақсадида фуқаролар кўчаларга чиқа бошладилар.

Соат 00:04. Президент илк очиқламасини эълон қила бошлади.

Соат 00:15. Исёнчи аскарлар ТRТ (Туркия радио ва телевизион корпорацияси) биносига бостириб кирди ва ахборот сухандони Тижен Карашга Тинчлик Кенгаши номидан берилган сохта баёнот мажбуран ўқитилди.

Соат 00:33. Акинчи базасидан иккита F-16 учувчиси рухсатсиз парвозни амалга оширди.

Соат 01:00. Кучукчекмеже Бош прокуратураси томонидан давлат тўнтаришини амалга оширган шахсларни ҳибсга олиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Соат 01:10. Сикорский типидаги ҳарбий вертолёт ТУРКSАТ йўлдош станциясига зарба берди.

Соат 01:13. Диёрбакирдан келган махсус кучлар гуруҳ қўмондони Семиҳ Терзининг самолётлари Этимесгут аэропортига қўнди. Махсус кучларни эгаллашга уринган Терзи бош сержант Ўмер Ҳалисдемир томонидан отиб ташланди. Исёнчилар томонидан ўлдирилган Ҳалисдемир ўзининг бу ҳаракати билан тўнтариш ташаббусининг тақдирини ўзгартириб юборди.

Соат 01:21. Ички ишлар вазири Эфкан Ала Туркия Бош штаб-квартираси, Туркия қуролли кучлари ва полиция мамлакатдаги тўнтариш ташаббусига аралашганлигини маълум қилди ва тўнтаришни режалаштирганларни «тўда» деб атади.

Соат 01:40. Бўғоз кўприги орқали ўтишга уринган намойишчилар устидан ўқ ёғдирилди, тўнтаришга уринганларга қаршилик кўрсатиш учун одамлар масжид карнайлари орқали кўчага чиқишга даъват этилди.

Соат 02:21. Анқара полиция бўлимида ҳалокатга учраган ҳарбий вертолёт камида 17 нафар полиция ходимининг шаҳид бўлишига олиб келди.

Соат 02:25. Истанбулнинг Тақсим майдонида жойлаштирилган бир гуруҳ аскарлар тобора кўпайиб бораётган одамларни тарқатиш учун ҳавога қарата ўқ узди.

Соат 02:50. F-16 ва ҳарбий вертолётлар парламент биносига зарба беришни бошлади. Парламент остонасига тўртта бомба ташланди. Депутатлар ва матбуот вакиллари парламент биносидаги бункерга кириб жон сақлашди.

Соат 03:00. ТRТ яна эфирларини бошлади. ТRТ штаб биносини эгаллаб олмоқчи бўлган исёнчи ҳарбийлар қўлга олинди.

Соат 03:14. ТУРSАТ Кўлбоши кампуси исёнчилар томонидан бомбардимон қилинди. Талабалар шаҳарчасига тўртта МК-82 бомбаси ташланди.

Соат 03:20. Тўнтаришчилар назорати остидаги ҳарбий самолётлар Истанбулда пастлаб уча бошлади.

Соат 03:30. Тўнтариш аскарлари Дўған медиа марказини босди ва СNN Турк телеканалининг кўрсатувларини тўхтатиб қўйди.

Соат 04:00. Президент Эрдўған ҳарбий самолётлардан яшириниш мақсадида йўловчи самолётида Истанбулга келди.

Соат 04:07. Эрдўған Отатурк аэропортида уни кутиб олган халққа: «Бу қўзғолон, бу хиёнат, Ватанга хиёнат ҳаракатидир. Бунинг бадалини жуда оғир шаклда тўлайдилар», деди.

Соат 05:00. Бакиркўй Бош прокуратураси давлат тўнтаришини режалаштирганлар ва тўнтаришга уринишда қатнашганларга қарши тергов бошлади. Анқара Бош прокуратураси кўплаб одамларни ҳибсга олиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Соат 06:26. Президент мажмуаси атрофидан тутун кўтарила бошлади.

Соат 06:42. Бўғоз кўприги устида баррикадалар ўрнатган тўнтаришчи аскарлар таслим бўлишди.

Соат 07:52. Бош штаб-квартирасидан чиққан танк баррикада ўрнатган юк машиналарини ўққа тутди.

Соат 11:01. Бош штаб бошлиғининг ўринбосари генерал Умид Дундар «Президентимиз, Бош вазиримиз, вазирларимиз ва парламентимиз Туркия қуролли кучлари билан бирдамликда демократия ва қонун муҳофазаси йўлида тўнтаришнинг олдини олишди», деди.
Ushbu Xabar Haqida Do'stlaringizga Ham Xabar Bering!
Всего комментариев: 0
НАЗАД
ГЛАВНАЯ

Mobile version PDA | Copyright Design by Pro "S"
Design version 1.00


Мы в социальных сетях:


REKLAMA