Расмий маълумотларга кўра коронавирус юқтириш билан боғлиқ бирорта ҳам ҳолат қайд этилмаган Туркманистонда бошқа мамлакатлардаги каби чеклов чоралари жорий этилди.

Мамлакатда шаҳарлараро жамоат транспорти ҳаракати тўхтатилди. «Туркманавтотранспорт» агентлигининг хабар беришича, Ашхобод ва бошқа шаҳарлар орасида қатновчи автобуслар ҳаракати номаълум муддатга тўхтатилди. Алоҳида қайд этилишича, «Aрчман», «Моллакара», «Дашогуз» ва «Байрамали» даволаш масканларига йўловчи ташиш давом этади.

Türkmendemirýollary темир йўл оператори йўловчи поездлар ҳаракати 16 июлдан 23 июлгача тўхтатилишини эълон қилди.

Arzuw News сайтининг Туркманистон муфтийси маъмуриятига таяниб ёзишича, ўткир юқумли касалликларга қарши курашиш давлат режаси доирасида профилактика ишлари ўтказилиши муносабати билан республикадаги масжид ва черковлар ёпилган.

Сайтнинг маълумот беришича, Ашхободдаги ресторанлар ҳам профилактика ишлари боис 23 июлгача фаолиятини тўхтатган.

Туркманистон соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолини кўчада тиббий ниқобда юришга чақирмоқда. Аммо вазирлик ушбу тавсияни COVID-19 хавфи билан эмас, балки мамлакат ҳудудига чангли ҳаво оқими кириб келиши билан изоҳлаган.

Вазирлик шунингдек, аҳолига «бир-биридан камида бир метр масофада бўлиш»ни тавсия қилган, аммо бунинг чангли ҳаво оқимига қандай боғлиқлиги борлигига аниқлик киритилмаган.

Бундан ташқари, аҳоли пунктлари ҳамда чегарадош ҳудудларда «зарарсизлантириш тадбирлари» ўтказилиши — автомобиллар ва самолётларда дезинфекцияловчи воситалар сепилиши хабар қилинган.

15 июль куни Туркманистонда 6 июлдан буён иш олиб бораётган Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг махсус миссияси ўн кун давом этган текширувларнинг хулосасини эълон қилди. Миссия раҳбари Кетрин Смолвуд махсус брифингда «Туркманистон ЖССТнинг Евроосиё минтақасида бирорта ҳам COVID-19 касаллиги аниқланмаган ягона аъзоси бўлиб турибди» деб баёнот берди.
Ushbu Xabar Haqida Do'stlaringizga Ham Xabar Bering!
Всего комментариев: 0
НАЗАД
ГЛАВНАЯ

Mobile version PDA | Copyright Design by Pro "S"
Design version 1.00


Мы в социальных сетях:


REKLAMA