Россия 2019 йили Бирлашган қиролликда 2019 йили бўлиб ўтган умуммиллий сайловларга аралашишга уринган. Москва Британия-АҚШ ўртасидаги эркин савдо тўғрисидаги келишувнинг махфий қисмларини ноқонуний йўл билан олиб, уларни ижтимоий тармоқлар орқали эълон қилиш воситасида аралашувни ташкил этишни режалаштирган. Буюк Британия ҳукумати 16 июлда шундай баёнот билан чиқди, деб ёзмоқда Рейтер.

“Деярли тўлиқ ишонч билан айтиш мумкинки, Россия кучлари ноқонуний олинган ва фош қилинган ҳукумат ҳужжатларини онлайн тарқатиш орқали 2019 йилги умуммиллий сайловларга аралашишга ҳаракат қилган”, - деган қироллик ташқи ишлар вазири Доминик Рааб.

Унинг айтишича, бундай ҳужжатлар сайловлардан аввал ноқонуний олиниб, Reddit медиа майдони орқали интернетда тарқатилган.

“Келгусида ҳукумат шу каби чоралар билан жавоб бериш ҳуқуқини сақлаб қолади”, - деб қўшимча қилган Британия ташқи ишлар вазири.

РФ ташқи ишлар вазирлиги, ўз навбатида, Британиянинг айбловларини бир-бирига зид ва аниқ эмас деб ҳисобламоқда.

ТИВ расмий вакили Мария Захарованинг билдиришича, “Москва 2019 йилги сайловларга аралашгани ҳақидаги Буюк Британия айбловларини Россия бир-бирига зид деб ҳисоблайди”.

“Баёнот шунчалик ноаниқ ва бир-бирига зидки, уни англаш мумкин эмас...Гапирар экансиз, далиллар келтиринг”, - дея Захарова сўзларини келтиради Интерфакс.
Ushbu Xabar Haqida Do'stlaringizga Ham Xabar Bering!
Всего комментариев: 0
shahboz(23) сегодня отмечает День рождения
НАЗАД
ГЛАВНАЯ

Mobile version PDA | Copyright Design by Pro "S"
Design version 1.00


Мы в социальных сетях:


REKLAMA