Ўтган бир кун давомида бутун дунёда 250 мингга яқин одам вирус юқтирди. Шундан 85 мингга яқини Шимолий Америкада (АҚШ ҳисобига), 63 мингдан ортиғи Осиёда, 65 мингга яқини Жанубий Америкада, 20 мингдан ортиғи Африкада ва 324таси Океания минтақасида қайд этилди. Аҳоли жуда зич яшайдиган Европа қитъасида эса кунлик ўсиш 14 мингдан кўпроқ бўлди.

Охирги бир неча кунда кўҳна қитъада айнан 14 минг атрофидаги кунлик ўсиш сақланиб турибди. Касалланганларнинг деярли ярми Россия (6 428) ва Испания (1 361) ҳиссасига тўғри келган. Қитъа бўйича юқори ўсиш шунингдек, Украина (848), Руминия (777), Британия (641), Германия (584) ва Францияда (534) қайд этилди.

Кунлик ўсиш баланд бўлган юқори ўттизталикда фақат иккита Европа мамлакати бор: Россия ва Испания. Юқори ўттизталикда энг кўп Америка ва Осиё қиъаси давлатлари ўрин олган.

Европада кунлик ўлимлар сони 398тани ташкил этган. Бу борада қитъада энг юқори кўрсаткич Россияда (167та). Шунингдек, Британияда ҳам кунлик ўлимлар сони 50тадан кўп бўлган (66). Қолган Европа давлатларида бир кун давомида 1тадан 20тагача ўлим қайд этилган.
Ushbu Xabar Haqida Do'stlaringizga Ham Xabar Bering!
Всего комментариев: 0
shahboz(23) сегодня отмечает День рождения
НАЗАД
ГЛАВНАЯ

Mobile version PDA | Copyright Design by Pro "S"
Design version 1.00


Мы в социальных сетях:


REKLAMA