Ҳиндистонда коронавирус юқтирганлар сони 1 миллиондан ошди. Охирги бир сутка давомида мамлакатда 35 минг кишида вирус аниқланди ва Worldometers маълумотига кўра, Ҳиндистонда коронавирус аниқланганлар сони 1 миллион 5 минг 637 кишини ташкил қилмоқда.

Шу тариқа дунёда вирус юқтирганлар сони миллиондан ошган давлатлар сони учтага етди. Олдинроқ АҚШ ва Бразилия миллионлик довондан ўтганди. Охирги бир кун давомида Бразилияда 43 мингта янги ҳолат аниқланди ва бу мамлакатда вирус юқтириш ҳолатлари 2 миллиондан ошди. Ҳозиргача Бразилияда 2 миллион 14 минг 738 киши вирус юқтирган.

Охирги бир суткада кунлик ўсиш АҚШда яна рекорд даражада юқори бўлди – 73 388. Океан ортида касалланганлар сони 3,7 миллионга яқинлашди. Шунингдек, ЖАРда ҳам кунлик ўсиш 10 мингдан юқори бўлди (13 172). Энг кўп кунлик ўлим Бразилия (1 299), АҚШ (963) ва Ҳиндистонда кузатилди. Бутун дунёда вирус юқтирганларнинг умумий сони эса 13 миллион 937 мингдан кўпроқни ташкил этмоқда.
Ushbu Xabar Haqida Do'stlaringizga Ham Xabar Bering!
Всего комментариев: 0
НАЗАД
ГЛАВНАЯ

Mobile version PDA | Copyright Design by Pro "S"
Design version 1.00


Мы в социальных сетях:


REKLAMA