Слушать MP3 музыку
онлайн и бесплатно

Марсда қайнаётган сув топилди
03 Май 2016, 13:21
Нант университети физикларининг Nature Geoscience журналида эълон қилинган янги тадқиқотлари натижаларига кўра, Марс сайёраси юзасининг рельефида қайд этилган ўзгаришлар атмосферанинг паст босимида қайнаётган суюқ сув оқимлари туфайли вужудга келаётган бўлиши мумкин. Бундай оқимлар баҳор мавсумидаги музликлар эриши вақтида пайдо бўлади. Ҳавонинг паст босимида сув суюқ ҳолатда кўп муддат сақланиб туролмайди, у музга айланиши мумкин ёки парланиб кетади. Шу боисдан ҳам, суюқ ҳолатдаги сув Марсда жуда ноёб ҳодисадир. Бироқ, тадқиқотчиларнинг тахмин қилишларича, ёз мавсумида Марс тепаликларида пайдо бўлувчи ғаройиб чизиқлар айнан суюқ сув сабабли пайдо бўлади.Аммо, олимлар биргина саволга жавоб топа олишганича йўқ: даврий шўр сув оқимлари қандай қилиб сайёра ландшафти геологиясини ўзгартириб юбормоқда? Тадқиқотчилар Марс шароитларига яқинлаштирилган махсус хонада бир нечта лаборатория тажрибалари ўтказишган. Олимлар эриётган сувнинг сочилиб ётган қум кенгликларида қандай ҳаракат қилишини кузатишган. Физиклар, тепалик чўққисига муз парчасини қўйиб, унинг эриши вақтида Ер ва Марс шароитларида нималар содир бўлишини ўрганишган. Сув Ер атмосферасида тепалик юзасини бироз ўзгартира олган, холос. Аммо, Марснинг паст босимли ҳаво шароитида сув оқими қум оралиқларига сингиб, буғланиши натижасида қум доналарини кўтарган ва шу билан тепалик ёнбағирлари шаклини ўзгартириб юборган. Бу жараён Марсда кузатиладиган ҳолатларни ёдга солади. Шунга кўра, айтиш мумкинки, Қизил сайёрада аслида ҳам шу каби ҳодиса рўй беради. Эслатиб ўтамиз, 2015 йилда NASA ва Жоржия Технология институти олимлари ҳамкорликда Марсда суюқ сув борлигини аниқлашган эди. Сайёра юзасида спектрал тадқиқот ўтказилиши натижасида Марс юзасида қора доғлар пайдо бўлишига хлор кислотаси билан тўйинган сув сабаб экани айтилган эди.
Добавил: SONE |
Просмотров: 1044 | Рейтинг: 0.0/0