Авиакомпаниянинг қайд этишича, "ташувларга бўлган талаб тушиб кетганлиги сабабли British Airways бошқа ҳеч қачон бу моделдаги самолётлардан фойдаланмайди".

Фото: Getty Images
International Consolidated Airlines Group S.A. (IAG) авиагуруҳига кирувчи British Airways авиакомпанияси пандемия шароитида авиаташувларга бўлган талабнинг тушиб кетиши натижасида кенг фюзеляжли Boeing 747-400 самолётларидан режалаштирилганидан тўрт йил аввал воз кечади.

"Улкан надомат билан барча 747 флотимиздан фойдаланишни зудлик билан тўхтатишни таклиф қиламиз", - дея компания вакилининг сўзларидан иқтибос келтиради MarketWatch.

Авиакомпаниянинг қайд этишича, "ташувларга бўлган талаб тушиб кетганлиги сабабли British Airways бошқа ҳеч қачон бу моделдаги самолётлардан фойдаланмайди".

British Airways авиапаркида 31та Boeing 747-400 самолёти бор эди.

Авиакомпания Boeing 747-400 самолётларидан фойдаланишни 2024 йилдан тўхтатиш, улар ўрнини 787 Dreamliner ёки Airbus A350 билан тўлдиришни режалаштирганди.

IAG раҳбари Уилли Уолш British Airways "яшаш учун курашаётган"лигини қайд этди.
Ushbu Xabar Haqida Do'stlaringizga Ham Xabar Bering!
Всего комментариев: 0
shahboz(23) сегодня отмечает День рождения
НАЗАД
ГЛАВНАЯ

Mobile version PDA | Copyright Design by Pro "S"
Design version 1.00


Мы в социальных сетях:


REKLAMA