Аввалроқ Қирғизистонда Covid-19 ва зотилжамга оид алоҳида юритилаётган статистика бирлаштирилганлиги хабар қилинганди.

Фото: ВВС
Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус ва зотилжам бўйича статистика бирлаштиради. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, 1 августдан янги статистикага тўлиқ ўтилади.

«Лаборатор тасдиқланган COVID-19 ҳолатлари ПЗР-тести манфий чиққан, аммо коронавируснинг клиник ва эпидемиологик аломатларига эга ҳолатлар билан бирлаштирилади», - деди у.

Вазирнинг маълумот беришича, Қозоғистонда 1 январдан 15 июлгача 3327 киши вафот этган.

Шунингдек, ушбу давр мобайнида мамлакатда 234187та зотилжам билан касалланиш ҳолатлари аниқланган.

Коронавирус юқтириш билан боғлиқ ҳолатлар сони эса 66,8 мингдан ошган, 464 киши вафот этган.

Аввалроқ Қирғизистонда Covid-19 ва зотилжамга оид алоҳида юритилаётган статистика бирлаштирилганлиги хабар қилинганди.

Статистика бирлаштирилиши натижасида Covid-19 юқтирганлар сони 23 783 нафарга, зотилжам ҳисобга олинганда Covid-19’дан вафот этганлар сони 785 нафарга етди.
Ushbu Xabar Haqida Do'stlaringizga Ham Xabar Bering!
Всего комментариев: 0
shahboz(23) сегодня отмечает День рождения
НАЗАД
ГЛАВНАЯ

Mobile version PDA | Copyright Design by Pro "S"
Design version 1.00


Мы в социальных сетях:


REKLAMA