Ҳиндистонда коронавирусдан касалланиш ҳолатлари сони миллиондан ошди, Бразилияда бу миқдор икки миллиондан ортиқни ташкил этмоқда, АҚШда кунлик шикастланиш бўйича янги рекорд қайд этилди, Британия бош вазири Рождество байрамигача одатий ҳаёт тарзига қайтилишига умид қилмоқда.

Фото: AFP
Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, пандемия бошидан бери дунё бўйлаб коронавирусни юқтириб олганлар сони 14 миллиондан ошиқни ташкил этмоқда, 595 мингдан ортиқ инсон касаллик қурбонига айланган.

Ҳиндистонда миллионта зарарланиш
Ҳиндистон шикастланиш кўрсаткичлари бўйича дунёда (АҚШ ва Бразилиядан кейинги) учинчи ўринга чиқиб олди. 1,3 миллиард аҳолига эга давлат учун бир миллион бемор унчалик ҳам қўрқинчли вазият бўлиб кўринмас, аммо касаллик тўхтовсиз тарқалди ва соғлиқни сақлаш тизими беморлар билан кўмилиб қолган бўлиши мумкин.

Қатъий карантин чоралари юмшатилгандан сўнг расмийлар нисбатан кўпроқ шикастланган ҳудудлар учун муайян чекловларни қайта жорий этмоқда.

Бразилияда касалланганлар 2 миллиондан ортган
Бразилия ҳудудида вирус ташхиси қўйилган беморлар кўрсаткичи 2 миллион нафардан ошиб кетди ва кўринишидан, касаллик тарқалиши секинлашмаяпти.

AFP
Бразилия аҳолиси тахминан 210 млн кишидан иборат. Мамлакат шикастланиш ҳолатлари бўйича дунёда АҚШдан кейинги иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Президент Жаир Болсонару вируснинг хавфли эмаслигига ишонишда давом этмоқда, ваҳоланки бир ҳафта олдин унинг коронавирусга топширган таҳлиллари мусбат натижани кўрсатган.

Расмий статистикага мувофиқ, коронавирус 79 мингдан ортиқ инсон ҳаётига зомин бўлган, аммо ҳақиқий кўрсаткичлар бундан юқори бўлиши мумкин.
Ushbu Xabar Haqida Do'stlaringizga Ham Xabar Bering!
Всего комментариев: 0
shahboz(23) сегодня отмечает День рождения
НАЗАД
ГЛАВНАЯ

Mobile version PDA | Copyright Design by Pro "S"
Design version 1.00


Мы в социальных сетях:


REKLAMA