Украина парламенти ўрта мактабларда таълим тилини украин тилига ўтказишни 2023 йилгача ортга суришни назарда тутувчи қонун лойиҳасини кўриб чиқмади.

Фото: Reuters
Украина Олий Радаси 17 июлда “Халқ хизматкори” фракцияси депутати Максим Бужанский томонидан таклиф қилинган қонун лойиҳасини кўриб чиқмади. Бу ҳужжат ўрта мактабларнинг украин тилига ўтишини 2023 йилгача ортга суриб туришни назарда тутар эди. Эндиликда, барча мактаблар 1 сентябрдан дарсларни украин тилида ташкил этади.

Бужанский қонун лойиҳаси Украинанинг “Таълим тўғрисида”ги ҳамда “Украин тилининг давлат тили сифатида қўлланилишини таъминлаш тўғрисида”ги қонунлари талабларини жорий қилиш муддатини ўзгартиришни назарда тутар эди. Эндиликда, ўрта мактаблардаги фанлар бўйича таълимнинг 80 фоизи украин тилида берилиши зарур бўлади.
Ushbu Xabar Haqida Do'stlaringizga Ham Xabar Bering!
Всего комментариев: 0
MarattFum(33) сегодня отмечает День рождения
НАЗАД
ГЛАВНАЯ

Mobile version PDA | Copyright Design by Pro "S"
Design version 1.00


Мы в социальных сетях:


REKLAMA