АҚШ ҳукумати Корея республикаси ҳудудида америкалик ҳарбийлар сонини қисқартириш масаласини кўриб чиқмоқда. Бунга икки мамлакат ўртасида мудофаа харажатлари борасида бўлиб турган турли қарашлар сабабдир, деб ёзмоқда The Wall Street Journal нашри ўз манбаларига таянган ҳолда.

Газетанинг ёзишича, америкалик ҳарбийларнинг Ж. Кореядаги сонини қисқартириш режаси Пентагонда тайёрланган ва Оқ уй раҳбари Дональд Трампга берилган. Бунга икки мамлакат ўртасида ҳарбийларни сақлаш бўйича Сеул харажатларига доир келишув мавжуд эмаслиги сабаб бўлиши мумкин.

Ҳозирги кунда, нашр маълумотларига кўра, Кореяда 28,5 мингга яқин америкалик ҳарбийлар бор. Газета манбалари бундан қанчаси ватанга қайтарилишига ойдинлик киритишмаган.

Шу йилнинг апрел ойида президент Трамп расмий Вашингтон Сеул билан америкалик ҳарбийлар сонини қисқартириш йўлларини муҳокама қилаётганини билдирганди.

Жорий йилнинг январ ойида америкалик ҳарбийларнинг Корея ярим оролида бўлиб туриш харажатларини тақсимлаш бўйича музокараларнинг 6-давраси муваффақиятсиз якунланганди. Аввалги келишув муддати эса, 2019 йил 31 декабрда поёнига етган. Вашингтон 2018 йилдан буён Сеулдан АҚШ ҳарбийларини Ж. Кореяда сақлаш бўйича тўловлар ҳиссасини оширишни талаб қилиб келади. Ж. Корея ҳамкорликдаги мудофаа мақсадларига 2019 йилги харажатларни 8,2 фоизга ошириб, 1,04 трлн вон (915 млн доллар) сарфлаган. 2019 йил ноябр ойида Вашингтон Сеулдан улуш қийматини 5 бараварга ошириб, 4,7 млрд долларга етказишни талаб қилгани хабар қилинганди.
Ushbu Xabar Haqida Do'stlaringizga Ham Xabar Bering!
Всего комментариев: 0
shahboz(23) сегодня отмечает День рождения
НАЗАД
ГЛАВНАЯ

Mobile version PDA | Copyright Design by Pro "S"
Design version 1.00


Мы в социальных сетях:


REKLAMA