Кўплаб мамлакатларда коронавирус эпидемиясидан жиддий зарар кўрган туризм соҳасини рағбатлантириш учун сайёҳларни жалб қилиш бўйича рағбатлантириш кампаниялари бошланди, дейилади BBC нашрида эълон қилинган мақолада.

Хусусан, Мексиканинг Канкун шаҳрида «Канкунга келинг 2х1» шиори билан бошланган акция доирасида сайёҳларга шаҳарда ўтказган ҳар икки кечада бир кунлик бепул турар жой таклиф этилади. Сайёҳлар томонидан олиб келинган иккинчи шахснинг парвоз чиптасининг пули қайтариб берилади.

АҚШнинг Лас-Вегас шаҳридаги казино ички туризмни жонлантириш учун минглаб бепул рейс чипталарини тарқатди.

Яқинда Таиланддаги ҳашаматли меҳмонхона ҳовузли виллаларда «1та олганга 1таси бепул» акциясини бошлади.

Болгариядаги машҳур пляжларда қуёш тўшаклари, соябон ва стол пули сайёҳлардан олинмайди.

Швейцариянинг Женева шаҳрида туризм маъмурияти меҳмонхоналар ва саёҳат пакетларини 65 фоизга қисқартиришга қарор қилди.

Баъзи кампаниялар мамлакатнинг коронавирус хавфидан холи экани ҳақидаги хабарни етказишга қаратилмоқда.

Масалан, Ўзбекистон саёҳат пайтида Covid-19’га чалинганларга 3000 доллар беришга ваъда қилмоқда.

Июнь ойида баъзи давлатлардан келган сайёҳлар учун эшикларини очган Кипрда касалликка чалинган одамларга турар жой, озиқ-овқат ва дори-дармонлар текин экани айтилган.

Хўш, саёҳат пайтида вирус юқтириб олишдан қўрққанларни ишонтириш учун бу рағбатлар етарлими?

Яқинда Халқаро ҳаво транспорти ассоциацияси томонидан ўтказилган тадқиқотда иштирок этганларнинг 45 фоизи эпидемия сусайганидан сўнг бир неча ой ичида саёҳат қилишни умид қилаётганини билдирган.

Респондентларнинг 33 фоизи вирус билан касалланиш хавфини камайтириш учун саёҳатга чиқмасликларини айтишди.

Skyscanner авиачипта қидируви маркетинг менежери Жоанна Лорднинг сўзларига кўра, паст нарх имтиёзи дастлабки босқичда талабни яратишнинг содда ва самарали усули, аммо вақт ўтган сайин одамлар нархга эмас, хавфсизликка эътибор беришади.

Oxford Economics компаниясининг туризм иқтисодиёти директори Дэвид Гудж эса одатий кундалик ҳолатга қайтиш жараёнида ҳавфсизлик кафолати, паст инфекция кўрсаткичи, тест ва алоқани назоратга олиш қобилиятига илова қилинган гигиена ва касаллик тарқалишининг олдини олиш чоралари ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлиши ҳақида айтган.

У Ўзбекистон мисолига эътибор қаратган. «Ўзбекистоннинг хавфсиз саёҳат қилишни кафолатлаймиз», дейиши Covid-19’га қарши муҳим кафолатдир. Ўзбекистон бир томондан молиявий рағбатлантиришни таъминлаш, иккинчи томондан эса мамлакатнинг хавфсиз экани ҳақида хабар бермоқда. Шу нуқтайи назардан, бу усул «битта олганга биттаси текин» кампаниясидан кўра самаралироқ бўлиши мумкин», деган Гудж.
Ushbu Xabar Haqida Do'stlaringizga Ham Xabar Bering!
Всего комментариев: 0
НАЗАД
ГЛАВНАЯ

Mobile version PDA | Copyright Design by Pro "S"
Design version 1.00


Мы в социальных сетях:


REKLAMA