Таиланд пойтахтидаги Демократия ёдгорлиги олдида юзлаб намойишчилар ҳукуматдан парламентни тарқатиб юбориш ва амалдаги конституцияни қайтадан ёзишни талаб қилди.

Ушбу акция "Эркин ёшлар" гуруҳи томонидан ташкиллаштирилди, деб ёзади Bangkok Post газетаси.

"Эркин ёшлар" раҳбари Таттеп Риангпрарайкитсери аъзолари орасида коронавирус юқтирганлар бўлган Миср ҳарбий делегацияси ҳақида гапирди.

"500 мингга яқин киши ишини йўқотмоқда. Касаллик тарқалиши деярли тўхтатилганди, аммо ҳукумат чекловларни олиб ташлади ва касалликка чалинган вип-меҳмонларни мамлакатга киритди", - деди у.

Пандемия бошланганидан буён Таиландда коронавирус юқтирганлар сони 3200дан ошган, 246 киши вафот этган.
Ushbu Xabar Haqida Do'stlaringizga Ham Xabar Bering!
Всего комментариев: 0
НАЗАД
ГЛАВНАЯ

Mobile version PDA | Copyright Design by Pro "S"
Design version 1.00


Мы в социальных сетях:


REKLAMA