Кўнгиллиларда коронавирусга қарши керакли антитаначалар аниқланди. Шунингдек, тадқиқотлар шуни кўрсатдики, одам препаратнинг таркибий қисмларини яхши қабул қилади, деб хабар берди вазирлик.

Фото: Минобороны России / ТАСС
20 июль, душанба куни коронавирусдан вакцинанинг клиник синовларида қатнашган кўнгиллиларнинг сўнгги гуруҳи Бурденко номидаги ҳарбий госпиталдан чиқарилади, деди Россия қуролли кучлари Радиацион, кимёвий ва биологик ҳимоя қўшинларининг 48-марказий илмий-тадқиқот институти раҳбари, Россия Фанлар академияси мухбир аъзоси, биология фанлари доктори, профессор, тиббиёт хизмати полковниги Сергей Борисевич «Красная Звезда» газетасига берган интервьюсида.

Гуруҳ 20 кишидан иборат эди. Уларда Мудофаа вазирлиги ва Н.Ф. Гамалея номидаги Миллий эпидемиология ва микробиология тадқиқот маркази томонидан биргаликда ишлаб чиқарилган вакцина синаб кўрилди.

«Олимлар ҳали катта ҳажмдаги таҳлилий ишларни бажариши, якуний ҳисоботларни тайёрлаши, натижаларни тақдим этиши, вакцина препаратини давлат рўйхатидан ўтказиши лозим. Аммо, ҳозир мавжуд таҳлил маълумотлари шуни тасдиқлайдики, эмлаш натижасида кўнгиллиларда коронавирусга қарши зарур антитаначалар аниқланди, вакцина таркибий қисмлари эса одамлар учун хавфсиз ва яхши қабул қилинади», - дея изоҳ берди Борисевич клиник тадқиқотлар натижаларига.

Шунингдек, у организмга коронавирусга қарши иммунитет берадиган антитаначалар вакцина юборилганидан кейин узоқ вақт давомида сақланиб қолишини айтди. «Эбола безгагига қарши иккита ва Яқин шарқ респиратор синдромига қарши битта вакцина ишлаб чиқилган платформанинг имкониятлари эмлашдан кейин ҳосил бўлган ҳимоя титрини узоқ муддат сақлашга имкон беради», - деди Борисевич.

Тадқиқотлар давомида қўзғатувчини миқдорий баҳолаш методологиясидан фойдаланилди, у 48-марказий илмий-тадқиқот институтида ишлаб чиқилган, дея аниқлик киритди институт раҳбари. Шунингдек, шифокорлар лаборатория моделини қўлладилар, у дориларнинг ҳимоя самарадорлигини баҳолаш учун касалликнинг кечишини кўришга имкон берди.

Бурденко номидаги госпиталда кўнгиллилар учун клиник синовлар 18 июнь куни бошланди. Вакцинани қабул қилган биринчи гуруҳ 18 кишидан иборат эди. Иккинчи гуруҳга препарат биринчи клиник тадқиқотлар натижалари кейинги тадқиқотларга имкон берганидан бир неча кун ўтгач берилди.

Июнь ойининг охирида кўнгиллилар ўзларини яхши ҳис қилаётганликлари ҳақида хабар қилишди, ҳеч қандай асоратлар ёки ножўя таъсирлар аниқланмаган.
Ushbu Xabar Haqida Do'stlaringizga Ham Xabar Bering!
Всего комментариев: 0
shahboz(23) сегодня отмечает День рождения
НАЗАД
ГЛАВНАЯ

Mobile version PDA | Copyright Design by Pro "S"
Design version 1.00


Мы в социальных сетях:


REKLAMA