Венгрия атом электр станциясини қуриш ва ядро энергетикасида илмий алмашинув соҳасидаги ҳамкорликка тайёр эканлиги маълум қилинди.

Фото: Энергетика вазирлиги матбуот хизмати
2020 йил 16 июль куни Тошкентда Ўзбекистон Энергетика вазирлиги раҳбариятининг Венгрия ташқи ишлар ва ташқи савдо вазири Петер Сийярто бошчилигидаги делегацияси билан учрашуви бўлиб ўтди.

Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, учрашув Венгрия делегациясининг Ўзбекистонга расмий сафари доирасида бўлиб ўтди.

Мулоқот давомида Венгрия томонидан энергетика соҳасида, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги қошидаги “Ўзатом” агентлиги ва Венгриянинг ядро энергетикаси соҳасидаги MVM Paksi Atomeromu Ltd. илмий маркази даражасида атом электр станциясини қуриш ва ядро энергетикасида илмий алмашинув соҳасидаги ҳамкорликка тайёр эканлиги маълум қилинди.

Венгриянинг ENIOX компанияси томонидан йирик иссиқлик станцияларида, шу жумладан АЭСда муваффақиятли қўлланиладиган қайтадиган сувларни совитишнинг “қуруқ” усулидан фойдаланиш имкониятлари муҳокама қилинди. Ушбу компаниянинг бой тажрибаси энг аввало, сув ресурслари бўйича муайян тақчиллик мавжуд бўлган қурғоқчил ҳудудларда фойдаланиш кўзда тутилмоқда. Венгрия томони ENIOX компанияси ушбу лойиҳада иштирок этган тақдирда “Эксим Банка Венгрия” томонидан 130 млн. еврога тенг қийматда молиялашга тайёр эканлигини маълум қилди.

Венгрия томонидан ўзаро ҳамкорликнинг таълимга оид жиҳати таъкидланди, бу борада ривожланиш тенденцияси кузатилмоқда. Яъни, Ўзбекистонлик талабалар учун квота 30дан 100 кишигача кўпайтирилди, унинг доирасида атом энергетикасини ўрганиш дастурини Будапешт политехника университетида жорий этиш таклиф қилинмоқда.
Ushbu Xabar Haqida Do'stlaringizga Ham Xabar Bering!
Всего комментариев: 0
НАЗАД
ГЛАВНАЯ

Mobile version PDA | Copyright Design by Pro "S"
Design version 1.00


Мы в социальных сетях:


REKLAMA