АҚШда кунига коронавирусдан 3243та ўлим ҳолати қайд этилди. Бу мамлакат учун мутлақ антирекорддир . Aмерикада коронавирус ўлимининг олдинги энг юқори даражаси 3 декабрда тасдиқланган бўлиб, қурбонларо сони 2879 нафар эди. Бунгача эса ўлим ҳақидаги рекорд олти ойдан кўпроқ вақт давомида сақланиб келинган ва пандемиянинг биринчи тўлқинида ўрнатилган: 15 апрелда – 2752та ўлим. Қўшма Штатларда пандемия қурбонларининг умумий сони 300 мингга яқинлашмоқда. Шунингдек, сўнгги 24 соат ичида коронавирус инфекциясининг 225 мингдан ортиқ янги ҳолатлари аниқланди.