Бразилияда мамлакатнинг энг бой кишиларидан бири Жозеф (Жозе) Сафра 82 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Veja нашри
хабар берди.
Forbes Banco Safra асосчиси ва эгасининг бойлигини 23,2 млрд доллар деб баҳолаган ҳамда уни «дунёдаги энг бой банкир» ва энг бой бразилиялик деб эътироф этган.
Chiquita Brands International компаниясининг тенг ярим улуши эгаси ҳам бўлган Сафра Forbes миллиардерлар рейтингида 39-ўринда қайд этилган.
Сафра — усмонийлар империяси даврида Сурияда яшаган яҳудий молиячилар сулоласи вакили. XX аср бошларида Сафра сулоласи усмонийлар империясининг энг бой банкирига айланган. Туркия Биринчи жаҳон урушида мағлуб бўлгач, Жозефнинг отаси Якоб Сафра Байрутга кўчиб ўтган. Сафралар Иккинчи жаҳон урушидан сўнг Яқин Шарқни тарк этишган ва 1952 йилдан Бразилияда яшай бошлашган.
Ushbu Xabar Haqida Do'stlaringizga Ham Xabar Bering!
Всего комментариев: 0
НАЗАД
ГЛАВНАЯ

Mobile version PDA | Copyright Design by Pro "S"
Design version 1.00


Мы в социальных сетях:


REKLAMA