Киев Россия билан тинчлик сулҳи имзоланиши шартини маълум қилди
Бу ҳақда Украина делегацияси раҳбари Давид Арахамия маълум қилди.
«Шартнома имзолаш жараёнига чиққанимизда, уни жиддий муҳокама қилиш вақти келганида улар тўлиқ чиқиб кетишлари шарт. Ўшандагина шартномани имзолашга ўтирамиз», - деди у.
Арахамия Украина шарқини музокаралардаги энг мураккаб масала деб атади, унинг сўзларига кўра, бу масала ҳатто муҳокама ҳам қилинмаган.
29 март куни Россия ва Украина делегациялари Туркиянинг Истанбул шаҳрида музокаралар ўтказди.