Грецияда нархлар ошишига қарши 24 соатлик иш ташлаш бошланди
Мамлакатда иш ташлаш ўтказишга 2,5 млн нафар ишчи-ходимни бирлаштирган ADEDY ва GSEE касаба уюшмалари бирлашмалари даъват қилган.
Айни пайтда Грецияда паромлар ҳаракати тўхтатилган. Бундан ташқари, йирик шаҳарлардаги темирйўл ва транспорт ходимлари ҳам ишга чиқмаган.
Касаба уюшмаларининг маълум қилишича, давлат муассасалари ва ташкилотлари ҳам ёпилган. Давлат шифохоналари ва мактаблар фаолияти чекланган.
Греция ўн йилга яқин давом этган молиявий инқироздан 2018 йилда чиққанди, аммо икки йилдан сўнг пандемия мамлакат иқтисодиётига жиддий зарар етказди. Ҳозирда энергия нархлари ошиши инқирозни чуқурлаштирмоқда.