Слушать MP3 музыку
онлайн и бесплатно

«Саутҳемптон»дан 4 гол ўтказган «Манчестер Сити» АПЛнинг 4-ўрнида қолди
02 Май 2016, 12:09
АПЛнинг 36-турида «Саутҳемптон» ўз майдонида «Манчестер Сити»ни қабул қилиб, 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди.Ўйиннинг 28-дақиқасидаёқ «авлиёлар» (Мезбон жамоа лақаби - таҳририят) меҳмонлар дарвозасига 2та гол уриб улгурди. Шейн Лонг ва Садио Маненинг аниқ зарбалари мезбонларнинг устунлигини таъминлади. Биринчи бўлим якунланиши арафасида меҳмонларнинг ёш ҳужумчиси Келечи Ихеаначо битта жавоб голини урди.Лекин иккинчи бўлимда Мане яна 2 гол уриб, хет-трикни расмийлаштирди. Ихеначо эса яна бир гол уриб,«шаҳарликлар»ни 1:4 ҳисобидаги йирик мағлубиятдан қутқариб қолди.«Саутҳемптон» жамоаси эндиликда 57 очко тўплаб, турнир жадвалида 7-поғонага кўтарилди ва Европа Лигаси йўлланмаси учун курашни давом эттирмоқда. ЕЧЛнинг ярим финалида «Реал»га қарши жавоб ўйини туфайли таркибда ротациялара амалга оширган «Манчестер Сити» эса 64 очко билан тўртинчи ўринда қолмоқда.
Добавил: Semeh |
Просмотров: 947 | Рейтинг: 0.0/0