Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби ҳимоячиси Ислом Қобилов коронавирус юқтиргани маълум бўлди. Бу ҳақда клуб бош директори Улуғбек Мирзаев Kun.uz'га берган интервьюсида маълум қилган.

«7 июль кунги Суперлига доирасидаги «Навбаҳор» билан ўйин олдидан футболчиларимиздан бирида ҳарорати кўтарилиб, иситма кузатилди. Лекин ўйинга 2 кун қолганида футболчи ўзини яхши ҳис қилаётганини мураббийлар штабига айтди, шахсан ўзим ҳам гаплашдим. Шу боис у «Навбаҳор»га қарши ўйинда майдонга тушди. Гап жамоамиз ҳимоячиси Ислом Қобилов ҳақида кетаяпти.

Ўйин якунидан кейин барибир тест топшириш керак деган қарорга келдик ва 9 июль куни Ислом тест топширди. 12 июль куни эса тест жавобида унинг вирус юқтириб олгани маълум бўлди. Шунга қарамай, шифокорлар ва инфекционистлар клуб қароргоҳида бўлиб, футболчимизни текширувдан ўтказишди. Қобиловда вирус аломатлари енгил эканлиги туфайли иситмаси ҳам пасайган. Футболчига 4-5 кун даволаниш тавсия қилинди», деган Мирзаев.

Шундан сўнг, «Бунёдкор»да 65 киши коронавирусга тест топширган ва ҳозирда натижалар кутилмоқда. Клуб ПФЛ рухсат берсагина машғулотларни давом эттиради.
Ushbu Xabar Haqida Do'stlaringizga Ham Xabar Bering!
Всего комментариев: 0
НАЗАД
ГЛАВНАЯ

Mobile version PDA | Copyright Design by Pro "S"
Design version 1.00


Мы в социальных сетях:


REKLAMA